O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕКОМБИНАЦИЯ — бетартиб
ҳаракат натижасида ҳар хил ишорали ионларнинг ўзаро учрашиб нейтрал мо- лекулалар (атомлар) ни ҳосил қилиш жа- раёни. Р. ҳодисасини туз, ишқор ва кис- лоталарнинг сувдаги эритмалари, ион- лаштирилган газлар, яримўтказгичлар www.ziyouz.com кутубхонаси 148 ва б.да кузатиш мумкин. Эритмаларда бир вақтнинг ўзида эритилган модда молекулаларининг ионларга ажралиши (диссоциацияси) ва ионларнинг бирла- шиб молекулага айланиши содир бўлиб туради. Вақт бирлигида диссоцияланган молекулалар сони шу вақт давомида ре- комбинациялашищ натижасида ҳосил бўлган молекулаларнинг сонига тенг бу- либ қолса, мувозанат ҳолат юзага келади. Икки хил ишорали ионларнинг ўзаро уч- рашиш эҳтимоли мусбат ва манфий ион- лар концентрациясига мутаносиб булади. Агар эритмада эриган модда молекулала- рининг сони жуда кам миқдорда бўлса, вужудга келган ионларнинг бир-бирлари б-н учрашиш эҳтимоли камайиб кетади, натижада Р. содир бўлмайди. Яримўтказгичларда ҳар бир вақтнинг ўзида икки жараён юз беради: эркин элек- трон ва ковакларнинг жуфт ҳолда ҳосил бўлиши ҳамда электрон ва ковакларнинг жуфт ҳолда йўқолишига олиб келувчи Р. эҳтимоллиги эркин электронлар ва кова- клар сонига мутаносиб. Р. жараёнида бир- лашувчи ионларнинг ортиқча энергияла- ри электромагнит нурланиш кўринишида ажралиб чиқиши мумкин. РЕКОНКИСТА (испанча Reconquista, reconquistar — жанг б-н қайтариб олмоқ) — араблар (аниқроғи маврлар) босиб олган ҳудудларни Пире- неи я.о. туб аҳолиси томонидан 8—15-а. ларда жанг б-н кайтариб олиниши. Р. 718 й.даги Ковадонга жанги б-н бошлан- ган. 1212 й. ЛасНавасдеТолоса жанги ҳал килувчи аҳамиятга эга бўлган. 13-а. ўрталарига келиб, араблар қўлида фақат Гранада (Ғарнота) амирлиги (1492 й. қулаган) қолган, холос. Р. урушдан ха- роб бўлган ерларга аҳолини кўчириш ва иқтисодий жиҳатдан ўзлаштириш б-н бирга қўшиб олиб борилган. Р. Пиренеи я.о.даги давлатларнинг иқтисодий ва сиё- сий тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling