O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕКВИЗИТ (лот. reguisitum — керак-
ли, зарур) — спектакль давомида бадиий саҳна безаш ёки актёр учун керак бўлган зарур (ростакам ёки ясама) буюмлар, мебель, уй ичи жиҳозлари, қуроласлаҳа, гуллар ва б. РЕКВИЗИТЛАР (ҳуқуқда) — му- айян ҳужжат (Мас, чек, вексель)ни ҳақиқий деб топиш учун унда бўлиши керак бўлган маълумотлар. Мас, ҳужжат номи, ҳужжат тузилган сана; иштирок- чи томонларнинг номлари, манзиллари; битим шартлари, жавобгар шахслар- нинг имзолари ва ҳ.к.). Бухгалтерия, пул ҳужжатлари, шунингдек, чет эл субъект- лари б-н тузиладиган ҳужжатларда Р.га алоҳида эътибор берилади. РЕКВИЗИЦИЯ (лот. reguisitio — та- лаб қилиб олиш, олиб қўйиш) — мулкни ҳақ тўлаб мажбурий равишда давлат эга- лигига тўла ёки вақтинча фойдаланиш учун олиш. Ўзбекистон Республикаси ФКга кўра, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган такдирда ва фавкулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфа- атларини кўзлаб, давлат ҳокимияти ор- гани қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгилан- ган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкин (ФК., 203модда). Р. ўтказилишига сабаб бўлган вазиятлар- нинг амал қилиши тўхтаганидан кейин Р. қилинган мол-мулкнинг собиқ эга- си сақданиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Қонунда чет эл инвесторлари мулкига нисбатан Р. қўллаш шартлари ва тартиби ҳам аниқ белгиланган. РЕКЛАМА (лот. reklamo — қичқирмоқ) — товарларнинг сифати, уларни сотиб олишдан кўриладиган наф www.ziyouz.com кутубхонаси 146 ҳақидаги ахборот; бевосита ёки билво- сита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатиладиган мах- сус ахборот. Р. маркетингнннг таркибий қисми ҳисобланиб, талаб ва истеъмол- чилар дидининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Р. корхона имижини яратиш (узоқ даврли таъсир кўрсатиш), жорий сотиш ҳажмини кўпайтириш (қисқа даврли таъсир кўрсатиш), харидорларга нима сотиб олишни ва уни нима учун сотиб олиш зарурлигини ҳал қилишда ёрдамлашиш ва б. мақсадларда олиб бо- рилади. Р.нинг асосий вазифаси — хари- дорни қизиқтириш, мижоз харидорларни йўқотмаслик ва уларни кенгайтиришга қаратилади. Р.нинг пайдо бўлиш тарихи жуда қадимий, Юнонистон ва Қадимги Рим- да оғзаки ва ёзма Р., ҳатто товар белги- си қўйиб тамғалаш йўли б-н товарлар Р. қилинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳоз. шаклдаги Р. илк марта АҚШда пай- до бўлган. Бу ерда 19-а.нинг 2-ярмида би- ринчи Р. агентликлари фаолият кўрсатган ва Р. катта даромад келтира бошлаган. Дастлаб ёзма Р. харидорларни магазин ва унда сотиладиган товарлардан хабар- дор қилиш вазифасини бажарган. Б у иш тахталавҳа ёзиш ва витриналар ташкил этиш орқали амалга оширилган. Кейин- чалик Р. потенциал харидорга нашрлар орқали мурожаат шаклига айланди — афишалар, китоблар, журналлар, газета- ларда ахборотреклама эълонлари пайдо бўлди. Р. ишига оммавий ахборот восита- лари (матбуот, радио, телевидение, кино) жалб этилди. Р. бир неча вазифани бажаради: 1) то- варлар ва хизматлар истеъмолчиларини хабардор қилиш, маълумот бериш вази- фаси — Р. эълонларида товар ва хизмат- ларнинг сифати, ишончлилиги, уларни қўллаш соҳалари, ишлаб чиқарувчилари ва сотиб олиш йўллари ҳақида маълумот берилади; 2) ишонтирувчи P. — мавжуд товарга истеъмолчи ва харидорларлар- нинг мойиллигини оширишга хизмат қилади; 3)эслатувчи Р. — мавжуд, аммо бир қадар унутилган талабни, харидор- ларнинг ўзлари учун маълум бўлган то- варларга муносабатни кенгайтиришда муҳим ўринда туради. Бундай Р. даврий янгиланиб турадиган ва мавсумий товарлар учун қўлланилади. Ҳар бир фирма ўз Р. фаолиятини Р. агентларини ёллаш ёки Р. хизматини тузиш ёки махсус реклама агентликла- ри хизматларидан фойдаланиш асосида амалга оширади. Р.нинг самарадорлиги кўп жиҳатдан талабни ўрганишни таш- кил қилишга боғлиқ бўлиб, харидор- лар доирасини аниқлаш ва уларга таъ- сир ўтказиш усулларига ёрдам беради. Ҳоз. даврда Р. матбуот, радио, телеви- дение орқали олиб борилади, махсус Р. фильмлари намойиш этилади. Р.қилиш мақсадида плакат, буклет, товар ката- логлари куркам қилиб чиқарилади ва тарқатилади. Бозор иқтисодиёти шароитида Р. хизматларининг аҳамияти кучайиб, му- омала харажатида Р. харажатларининг хиссаси ортиб боради, Р. тадбиркорлик- нинг алоҳида бир тармоғига айлана- ди ва Р. махсус қоидалар ва қонунларга мувофиқ ташкил этилади. Қонунийлик, аниқгсик, ишончлилик, Р.дан фойдала- нувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воси- талардан фойдаланиш Р.га доир асосий талаблардир. Ўзбекистонда Р. тайёрлаш ва таркатиш б-н боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Рекла- ма тўғрисида» (1998 й. 25 дек.) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари б-н тартибга солинади. Ушбу конунга кўра, истеъмол- чиларни чалғитадиган ёлгон ёки ноаниқ маълумотларни Р. воситасида тарқатиш, шунингдек, айрим товарлар ёки фаоли- ят соҳаларини Р. қилиш қонун йўли б-н тақиқланади (яна қ. Маркетинг). Ад.: Абдуллаева Ш., Носиров П ., Маркетинг — бозор иқтисодиёти асоси, Т., 1994. Қодиржон Юсупов, Барно Раҳимова. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling