O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕЙНОЛЬДС СОНИ — стационар
оқаётган бир қанча суюқлик (газ) лар оқимларининг ўхшашлик мезонлари- дан бири; суюклик кинетик энергиясини ишқаланиш кучини енгишдаги бажа- рилган ишга нисбатини ифодалайдиган ўлчамсиз катталик. Р.с. суюкликнинг инерция ва ички ишқаланиш кучла- ри орасидаги муносабатни аниқлайди. Кўпгина ҳолларда стационар оқаётган суюкликлар учун Р.с. бир хил қийматга эга бўлса, бундай суюкликлар гидроме- ханик ўхшаш суюқликларни ташкил эта- ди. Гидродинамик ўхшаш суюқликларда оқим таснифи ҳам, албатта, бир хил бўлади. Бу қонундан кемасозлик ва са- молётсозлик саноатида кенг фойдалани- лади. Кема ва самолётлар асл нусхасини синовдан ўтказиш ўрнига уларнинг кат- таликлари бир неча марта кичрайтирил- ган моделларни синовдан ўтказиб тегиш- ли хулоса чикарилади. Инглиз физиги ва муҳандиси О. Рейнольде (1842—1912) шарафига қўйилган. РЕЙНУОТЕР (Rainwater) Жеймс (1917.9.12, Каунсил, Айдахо штати) — америкалик физик, АҚШ Миллий ФА аъ- зоси. Калифорния технология ин-тини ту- гатган (1939). 1939 й.дан Нью-Йоркдаги Колумбия ун-тида ишлаган (1952 й.дан проф.). Илмий ишлари ядро физикаси ва элементар зарралар физикасига оид. Ядронинг умумий моделини таклиф эт- ган. Нобель мукофоти лауреати (О. Бор ва Б. Моттельсон б-н ҳамкорликда; 1975). РЕЙСМАС, рейсмус (нем. reipen — чизмоқ ва цар — ўлчов) — ёғоч ёки металл деталлар тайёрлаш учун заго- товкаларни режалашда қўлланиладиган чизмачилик асбоби. Металларга ишлов беришда Р. масштабли чизғичдан за- готовкага ўлчамларни кўчириш, режа чизиқлари чизиш, чизикли ўлчамларни ўлчаш учун ишлатилади. Бундай Р. чизғич маҳкамланадиган қисқичли устунча (стойка) дан иборат. Р. ёрдами- да режалашни тезлаштириш ва аникли- гини ошириш учун штангенрейсмасдан фойдаланилади. Дурадгорликда ишла- тиладиган Р. 2 та бир-бирига параллел қисмлари бўлган қолипдан иборат. Бу қисмлар нинг бир учида режа чизиклари чизиш учун чизғичлар бўлади. РЕЙСФЕДЕР (нем. reipen — чизмоқ ва Feder — перо) — тушь ёки бошқа суюқ бўёқ б-н чизиқлар чизиш учун мўлжал ланган чизмачилик асбоби. Р. б-н чизиқлар чизишда чизғич ёки лекалодан фойдаланилади. Р.нинг дастаси ва пероси пластмасса ёки пўлатдан ясалади (қ. Го- товальня). РЕЙСШИНА (нем. reipen — чизмоқ ва Schiene — шина, рельс) — парал- лел ва перпендикуляр чизикларни чи- зиш учун ишлатиладиган чизмачилик асбоби. Бир учига кўндаланг тахтача (плёнка) маҳкамланган. Икки планка- ли (уз. 800—1400 мм) ва бир планкали (500—700 мм) қилиб ишлаб чикарилади. Чизмачилик тахтаси қиррасига қўйиб, турли бурчак остидаги чизиқларни чи- зиш учун кўндаланг тахтача буриладиган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling