O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЙН СЛАНЕЦЛИ ТОҒЛАРИ — 
Рейн дарёси ўрта оқимининг ҳар икки 
соҳилида жойлашган тоғлар, асосан, Гер-
мания ҳудудида. Шим. дан жанубга 150 
км, ғарбдан шарққа 400 км га чўзилган. 
Ўртача бал. 500—600 м, энг баланд жойи 
880 м (ГросерФельдберг чўққиси). Ясси 
платолар бор. Сланец ва кварцитлардан, 
шунингдек, қумтош ва охдктошлардан 
тузилган. Кад. вулкан натижасида ҳосил 
бўлган рельеф шакллари сақланган. Рейн, 
Мозель, Лан дарёлари водийлари б-н пар-
чаланган. Р.с.т.нинг шим. қисмидаги тоғ 
олди букилмасида Рур тошкўмир ҳавзаси 
жойлашган. Тоғ ён бағирлари ўрмонлар 
(қорақайин, қорақарағай, дуб) б-н крплан-
ган. Ясси жойларида ботқокликлар ва 
ялангликлар учрайди. Дарё водийларида 
деҳқончилик қилинади. Токзорлар бор. 
Чорва боқилади. 
РЕЙН УНИВЕРСИТЕТИ, Фридрих 
Вильгельм номидаги Рейн университети 
— қ. Бонн университети.
РЕЙНЛАНДПФАЛЬЦ Германия 
ери. Рейн ва унинг ирмоқлари ҳавзасида, 
Сланецли Рейн тоғлари оралиғида жой-
лашган. Франция, Люксембург ва Бель-
гия б-н чегарадош. Р.П. 30 авг. 1946 й.да 
ташкил этилган. Майд. 19,8 минг км2. 
Ахрлиси 4,04 млн. киши (2001). Маъ-
мурий маркази — Майнц ш. Географик 
ўрнининг қулайлиги, ҳудудидан йирик 
автомобиль, т.й. ва сув йўллари ўтганлиги 
ҳамда 3 иқтисодий рн (РейнМайн, Рейн-
Неккар, РейнРур)нинг яқинлиги сабаб-
ли Р.П. иқтисодиёти тез суръатларда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
143
ривожланмоқда. Иқтисодиёти кўп тар-
мокли. Р.П.да ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотнинг 40% экспорт қилинади, 
ушбу кўрсаткич бўйича ГФРда 1ўринда. 
Кимё саноати ривожланган, Людвигсха-
фенда Европада энг йирик кимё корхона-
си ишлаб турибди. Автомобиль саноати 
учун жиҳозлар, қурилиш материалла-
ри ишлаб чиқарилади. Керамика, озиқ-
овқат, ойнашиша, кўнтери саноати корхо-
налари бор. Виночилик ва ўрмон саноати 
маркази. Дарё водийларида токзорлар 
барпо қилинган. Чорвачилик сутгўшт 
ва чўчқачиликка ихтисослашган. Донли 
экинлар, картошка, техника экинлари 
экилади. Катта майдонларда ўрмонлар 
сақланган. Йирик шаҳарлари: Людвиг-
схафен, Майнц, Кобленц, Кайзерслау-
терн, Трир ва б. Тарихий шаҳарларида 
собор, синагога, черков, қалъа, қаср ва 
саройлар сақланган. Музейлар бор. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling