O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


б.да қабул қилинадиган қарор; 2) мансаб- дор шахснинг иш қоғози устига битилган  фикри, карори, фармойиши.  РЕЗОНАНС


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

139
б.да қабул қилинадиган қарор; 2) мансаб-
дор шахснинг иш қоғози устига битилган 
фикри, карори, фармойиши. 
РЕЗОНАНС (лот. resono — акссадо 
бераман, жавоб бераман) — тебраниш 
(электр, механик) контурида мажбу-
рий тебраниш амплитудаси энг юқори 
(максимум) қийматга етганда содир 
бўладиган ҳодиса. Mac, тизимнинг барча 
параметрлари ўзгармас ва бу тизим хусу-
сий тебраниш частотаси ташқи куч даври 
синусоидал бўлса, яъни тизим хусусий 
тебраниш частотаси ташқи куч часто-
тасига мос келса, Р. ҳодисаси рўй бера-
ди. Р.нинг фойдали ва зарарли томонла-
ри бор (Мас, радиотехникада фойдали 
бўлса, иншоотларда зарарли).
Р. физикада кўп учрайди (тўлқинлар 
Р.си, кучланиш Р.си, токлар Р.си). Тебра-
ниш контурида ток кучи фаза жиҳатдан 
ташқи электр юритувчи кучга тенг келиб 
қолган ҳолларда ҳам Р. рўй беради.
Р. аксарият табиатда кузатилади. Бар-
ча иншоотлар, бинолар ва машиналар ўз 
хусусий тебранишларига эга. Шунинг 
учун табиатда юз берадиган даврий 
ташқи таъсирлар уларда Р.ни пайдо ки-
лиши мумкин. Мас, кўприк устидан по-
езд ўтганда юз берадиган даврий зарб 
(силкиниш) кучлари таъсирида Р. пайдо 
бўлади. Р. ҳодисаси кўприк, пойдевор, 
машиналарга зарарли таъсир қилади, 
ҳатто уларни бузиб юбориши ҳам мум-
кин. Шунинг учун Р.га қарши махсус тад-
бирлар кўрилади, зарбларни юмшаткич-
лар, амортизаторлардан фойдаланилади. 
Радиотехникада Р. радиостанциянинг 
бир хил (зарур) сигналларини бошқа 
(халақит) сигналларидан ажратиб олиш-
га имкон беради. 
РЕЗОНАТОР (лот. resonare — аксса-
до бермоқ) — резонанс ҳодисаси содир 
бўладиган тебранма тизим. Р.га ташқи 
ўзгарувчан куч таъсир этганда унда маж-
бурий тебранишлар ҳосил бўлади. Р.нинг 
акустик, электромагнит ва б. хиллари-
мавжуд. Оддий акустик Р. — тор, камер-
тон, мембрана ва б. Оддий электромаг-
нит Р. тебраниш контуридир. Ўта юксак 
частота (109— 10» Гц) диапазонида берк 
(ҳажмий) Р.лар, миллиметрли, субмилли-
метрли ва оптик радиотўлқинлар диапа-
зонида очиқ Р.лар ишлатилади. Кўзгулар 
тизимидан иборат Р. оптик, кристалл пла-
стинкалардан иборат Р. кварц Р. деб ата-
лади. Р. мусиқа асбобларида, куп техник 
қурилмаларда қўлланилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling