O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗИСТОР (лот. resisto — қаршилик 
кўрсатаман) — радио ва электртехника 
қурилмалари электр занжирининг струк-
туравий (тугал буюм кўринишидаги) 
элементи; асосий вазифаси — электр 
токи га фаол қаршилик кўрсатиш. 
Қаршиликнинг номинал қиймати (бир 
неча Ом дан 1000 ГОм гача), ундан оғиш 
қиймати (0,001—20%) ва максимал со-
чиш қуввати (Вт нинг юз ларча улуш-
ларидан бир неча МВт гача) бн тавсиф-
ланади. Тайёрланадиган материалига 
қараб, Р. металл, углеродли, суюкликли 
ва яримўтказгичли; қаршилик турига 
қараб, ўзгармас ва ўзгарувчан хилларга 
бўлинади. Булардан ташқари, қаршилиги 
кучланишга (махсус; варисторлар), тра-
га (терморезисторлар), ёритилганликка 
(фоторезисторлар) ва деформацияга (тен-
зодатчик) боғлиқ бўлган хиллари бор. Р. 
ёрдамида радиоэлектрон қурилмаларда 
ток кучи ва кучланиш ростланади, тра, 
ёруғлик кучи ўлчанади ва б. Термобар-
дош материаллардан тайёрланган баъзи 
Р. қиздириш элементи сифатида ишлати-
лади. 
РЕЗНАТРОН [резонатор ва инг. 
(elec)tron — (элек)трон] — кучли тебра-
нишларни кучайтириш ва генерациялаш 
(ҳосил қилиш) учун мўлжалланган элек-
трон лампа (тетрод). Р.да электродлар 
кириш ва чиқишдаги тебранма тизим-
ларни ҳосил қилувчи резонаторларнинг 
бир қисми ҳисобланади. Бир учи очиқ, 
иккинчи учи қисқа туташтирилган 2 ко-
аксиал сим бўлаги резонатор вазифаси-
ни ўтайди. Бу симларнинг узунлигини 
ўзгартириш б-н Р.нинг хусусий частотаси 
ўзгартирилади. Р. б-н тебранишлар деци-
метрли диапазонда узлуксиз режимда 85 
кВт гача, импульсли (узлукли) режимда 
бир неча юз кВт гача кучайтирилади.
РЕЗОЛЮЦИЯ (лот. resolutio — 
қарор) — 1) йиғилиш, конференция ва 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling