O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗЕРВАТ 
(лот. rezervatus — 
сақланган) — ўз тартибига кўра, буюр-
тма қўриқхонага яқин бўлган, муҳофаза 
қилинадиган табиий ҳудуд. Р.да табиий 
комплекс элементлардан бири муҳофаза 
қилинадиган асосий объект бўлади. 
Р.да овланадиган сут эмизувчилар, 
қушлар ёки баликлар, ҳайвонлар ёки 
ўсимликларнинг ноёб турлари муҳофаза 
қилиниши мумкин. Р.да кўпайган 
ҳайвонлар 
ва 
ўсимликлар 
бошқа 
ҳудудларга табиий йўл б-н тарқалади ёки 
улар иқлимлаштирилади ва интродукция 
қилинади. Замонавий илмий адабиёт-
ларда Р. термини, асосан, чет эллардаги 
муҳофаза қилинадиган ҳудудларга нис-
батан қўлланади. Баъзи қўриқхона ва бу-
юртма қўриқхоналар ҳам Р. дейилади.
РЕЗЕРФОРД (Rutherford) Эрнст 
(1871.30.8, Брайтуотер, Янги Зеландия 
— 1937.19.10, Кембриж) — инглиз физи-
ги; радиоактивлик ва атомнинг тузилиши 
тўғрисидаги таълимот асосчиларидан 
бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси 
(1903 й.дан). Р. 1907— 19 й.лар Манче-
стер, 1919 й.дан Кембриж ун-ти проф. ва 
бир вақтнинг ўзида Кавендиш лаб. дирек-
тори. Р. 1903 й.да Ф. Содди б-н биргалик-
да радиоактив емирилиш назариясини 
яратди ва бир элемент атомининг бошка 
элемент атомига айланишини исботлаб 
берди. 1911 й.да атомнинг Қуёш система-
сига ўхшаш планетар моделини яратди. 
Шу моделга асосланиб 1913 й.да Н Бор 
атом тузилишининг квант назариясини 
ва спектрлар назариясини яратди. 1919 
й.да азотни кислородга айлантирган би-
ринчи сунъий ядро реакциясини амалга 
оширди; бу б-н ҳозирги замон ядро физи-
касига асос солди. Шу вақтдан бошлаб Р. 
атом ядроларини тезкор зарралар таъси-
рида сунъий йўл б-н ўзгартириш масала-
лари б-н шуғуллана бошлади. 1921 й.да 
у нейтрал зарралар — нейтронларнинг 
мавжудлиги тўғрисидаги фикрни ўртага 
ташлади. 1932 й.да Р.нинг шогирди Ж. 
Чедвик нейтрони кашф қилди.
Р. кўпгина физиклар (Г. Мозли, Ж. 
Чедвик, Ж.Д. Кокрофт, М.Л. Э.Олифант, 
Н. Бор, X. Гейгер, О. Ган, П.Л.АГяпица ва 
б.)ни тарбиялаб етиштирди. Нобель му-
кофоти лауреати (1908).
Ад.: Резерфорд — учёный и учитель, 
М., 1973; Бекжонов Р., Холиқов А., Атом 
дунёсига «дарча» очган олим [Эрнест Ре-
зерфорд], Т., 1972.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling