O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗЕКНЕ (1893 й.гача Розиттен, 
1920 й.гача Режица) — Латвиядаги шаҳар 
(1773 й.дан). Резекне дарёси бўйида. 
Рига—Москва ва Санкт-Петербург—
Варшава йўналишларидаги т.й. линиялар 
тугуни. Аҳолиси 39,5 минг киши (2000). 
Сутконсерва, сабзавотмева ва гўшт ктла-
ри, сигир соғиш мосламалари, қурилиш 
асбоблари, темирбетон конструкциялар, 
аралаш ем ва зиғир тола здлари ишлаб 
турибди. Амалий санъат ва мусиқа би-
лим юртлари, ўлкашунослик музейи бор. 
Р. 1285 й.дан маълум. 
РЕЗЕРВ ВАЛЮТА — мамлакат 
ҳукумати ва Марказий банки валюта, пул 
маблағлари захираларини ташкил этиш-
да, ташқи савдо операциялари ва б.да 
фойдаланадиган эркин алмаштирилади-
ган, курелари бўйича ғоят барқарор чет 
эл валюталари.
Р.в.дан кўпинча давлатлар ўртасида 
халқаро ҳисоб-китобларда ҳамда ташқи 
савдо, инвестиция ва б. операциялар б-н 
боғлиқ тўловлар учун фойдаланилади.
Р.в. сифатида фақат эркин алмашти-


www.ziyouz.com кутубхонаси
135
риладиган, истиқболда барқарор тўлов 
қобилиятига эга валюталар танлаб оли-
нади. Р.в. — Халқаро валюта фонди 
(ХВФ) Низомининг 8бандида белгилан-
ган талабларга тўлиқ жавоб бера олади-
ган ҳамда мазкур фонднинг капиталини 
тўлдириб бориш учун аъзо давлатлар то-
монидан тўловларни амалга оширишда 
фойдаланиладиган валюта тури бўлиши 
зарур. Ундан ташқари, Р.в. сифатида 
жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир 
кўрсата оладиган, халқаро иқтисодий му-
носабатларда ўзига хос мавқега эга мам-
лакатларнинг миллий валюталари танлаб 
олинади.
Халқаро амалиётда доллар (АҚШ), 
евро, Буюк Британия фунт стерлинги, 
Япония иенаси, Швейцария франкидан 
Р.в. тарзида фойдаланилади. Валюта 
куреларидан кўрилиши мумкин бўлган 
зарарлар бўйича хатарларнинг олди-
ни олиш мақсадида Марказий банклар 
ҳукумат тасарруфидаги олтинвалюта 
захираларини турли валюталар бўйича 
диверсификация килишда айнан Р.в.га 
(Мас, АҚШ долларига) асосланади.
Абдураҳмат Боймуродов. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling