O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЖАЛАШТИРИШ — миллий 
иқтисодиётнинг турли даражаларида (ми-
кродаражада — корхоналар ва уларнинг 
айрим бўлинмалари, шунингдек, корхо-
налар гуруҳлари, тармоклар, секторлар 
ва минтақалар миқёсида; макродаража-
да — мамлакатнинг бутун иқтисодиёти 
миқёсида) ижтимоийиқтисодий жараён-
ларни тартибга солиш ва бошқариш шак-
ллари. Жорий, қисқа муддатли (ойлик, 
чораклик, йиллик), ўрта муддатли (5 йил-
лик) ва истиқболдаги — узоқ муддатли 
(10—15 йиллик) Р.га бўлинади.
Совет 
иқтисодиётида 
халқ 
хўжалигини 
марказлаштирилган 
Р. 
хўжалик механизмининг асосий бўғини 
ҳисобланган ва директив, манзилли, бар-
ча хўжалик юритув субъектлар учун маж-
бурий бўлган. Режалар тизими мамлакат-
ни иқтисодий ва ижтимоий ривожланти-
ришнинг ягона халқ хўжалиги режаси, 
тармоклар ва минтақалар режалари, 
шунингдек, корхоналар режаларини ўз 
ичига олган. Р. ни давлат миқёсида мах-
сус органлар — СССР Давлат план (ре-
жалаштириш) қўмитаси ва иттифокдош 
республикалар Давлат план (режалашти-
риш) қўмиталари ҳамда уларнинг вилоят, 
туман бўлинмалари ишлаб чиққан. 1928 
й.дан бошлаб СССРда халқ хўжалигини 


www.ziyouz.com кутубхонаси
130
ривожлантиришнинг 5 йиллик режалари 
амалиётга киритилган ва бу тартиб 1991 
й.га қадар сақланиб келди.
Бозор иқтисодиёти шароитида Р. кор-
хоналар даражасида бизнес режалар ту-
зиш шаклида (ички фирма Р.) (қ. Бизнес 
режа), компаниялар гуручлари даражаси-
да корпоратив режалар шаклида амалга 
оширилади. Бир қатор ривожланган ва 
ривожланаётган мамлакатларда макрода-
ражада Р. давлат томонидан тартибга со-
лишнинг муҳим ва кенг тарқалган шакли 
бўлиб келди. 1950-й.лар ўрталаридан бу 
мамлакатларда индикатив Р., яъни тавсия 
этиладиган, маслаҳат тарзидаги Р. амал-
га оширила бошлади. Бундай Р. Фран-
ция ва Японияда ўтган асрнинг 70-й.
ларига қадар, айрим мамлакатлар, Мас, 
Корея Республикаси ва Тайванда 80-й.
лар ўрталаригача амал қилди. Индикатив 
режаларда и.ч. ва истеъмол ҳажмлари, 
тузилмаси, ўсиш суръатлари, нархлар 
динамикаси, экспорт ва импорт, инвести-
циялар ва б.нинг асосий кўрсаткичлари 
белгиланади. Шунингдек, бу режа-
ларда бозор субъектларини қўйилган 
мақсадларни бажариш, режали индика-
торлар (кўрсаткичларни амалга ошириш) 
сари йўналтирилган иқтисодий стимул-
лар тизими, даромадлар ва бандлик, со-
ликлар бўйича бевосита ва билвосита 
дастаклари ҳам келтирилади.
Бу умумий режалар тизими, шунинг-
дек, миллий иқтисодиётнинг айрим сек-
торлари ва тармоқларини ривожланти-
риш режапрогнозларини ҳам ўз ичига 
олади. Режа бўйича танланган устувор-
ликларни молия ва саноат гуруҳлари, 
тадбиркорлар уюшмалари, касаба уюш-
малари ва б. манфаатли гуруҳдар б-н ке-
лишиб олиш тартиби индикатив Р.нинг 
таркибий унсури ҳисобланади. Худди 
шу механизмлар муайян давр давоми-
да давлат бошқарувидаги бундай шак-
лнинг иқтисодий ва ижтимоий самара-
дорлигини таъминлади. 70-й.ларнинг 
ўрталаридан бошлаб бошқаришни мар-
казлаштирмаслик жараёнлари таъсирида 
индикатив Р. тизими парчаланиб кетди 
ва унинг ўрнига узоқ муддатли стратегик 
режалаштириш усули қарор топди.
Давлатнинг Р. фаолиятида давлат 
буюртмалари (қ. Давлат буюртмаси), 
контрактлар тизими воситасида амалга 
ошириладиган бирон-бир тармоқни ри-
вожлантиришга доир умумий ва махсус 
давлат дастурлари ҳамда лойиҳалари 
— дастурлар бўйича бошқариш марка-
зий ўринни эгалайди. Мас, Францияда 
умуммиллий 5 йиллик режалар акса-
рият ҳолатда тадқиқот характерига эга. 
Унинг таркибий қисми шерик ҳамкорлар 
— тадбиркорлар, марказий ва маҳаллий 
ҳокимият органлари, касаба уюшмалари 
ва б. жамоатчилик интлари томонидан 
биргаликда молиялаштиришни назарда 
тутадиган лойиҳалардан иборат. Япони-
яда 5 йиллик режанинг моҳиятини кела-
жак даврда мамлакатни ижтимоийикти-
содий ривожлантиришнинг концепцияси 
ташкил этади.
Ўзбекистонда ҳам хукумат томони-
дан Иқтисодиёт вазирлиги ва б. вазирли-
клар ва идоралар иштирокида стратегик 
режалаштириш тизимини барпо этиш, 
шунингдек, мамлакатни ижтимоийикти-
содий ривожлантиришнинг 10—15 йилга 
мўлжалланган узоқ муддатли дастурла-
рини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 
ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон 
Республикасининг Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури, 2004—2006 й.ларда 
фермер хўжаликларини ривожлантириш 
концепцияси (2003), Ўзбекистон Респу-
бликаси аҳолисини 2010 йилгача бўлган 
даврга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя 
тизимининг ягона концепцияси (1995) ва 
б. ўрта ва узоқ муддатли дастурлар иш-
лаб чиқилган. Ўзбекистонда давлатакци-
ядорлик корхоналарининг режалари не-
гизини давлат буюртмаси тизими ташкил 
этади.
Р.нинг турлари орасида ижтимоий Р. 
алоҳида аҳамиятга эга. Бундай Р. миллий 
иқтисодиётнинг ижтимоийиктисодий са-
марадорлигини ошириш, ижтимоий жа-
раёнларни окилона бошқаришнинг ўзига 
хос шакли ҳисобланади. Бундай Р.да иж-


www.ziyouz.com кутубхонаси
131
тимоий соҳани ривожлантириш ва аҳоли 
турмуш даражаси ва сифатини тавсиф-
лайдиган бошқа барча кўрсаткичларни 
режалаштириш назарда тутилади.
Ўрозмамад Қаландаров.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling