O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕГРЕСС ДАЪВО (қарши даъво)
(фу қаролик ҳуқуқи ва процессида) — карздор ёки бирон бошқа шахс учун маж- буриятни бажарган фуқаро ёки ташки- лотнинг тўланган пул суммасини қоплаш тўғрисидаги талаби. Мас, конунга кўра, етказилган зарар учун жавобгар ташки- лот ёки фуқаро, ижтимоий сугурта орга- нининг Р.д.сига биноан тўланган пенсия ёки нафақа суммасини қоплашга мажбур. РЕГРЕССИЯ (лот. regressio — қайтиш, чекиниш) (геологияда) — ден- гизнинг чекиниши. Р. тектоник тебранма ҳаракат, яъни қурукликнинг кўтарилиши, океан тубининг чўкиши ҳамда иқлимнинг ўзгариши (қуриши) натижасида рўй бе- ради. Р.да денгиз суви чекиниб, қуруқлик майдони кенгаяди. Ётқизикдарнинг та- гида майда заррали жинслар (гилтош, оҳактош ва б.,) юқорироқ қисмида йирик бўлакли жинслар (гравелит, конгломерат ва б.) жойлашуви шу ҳудудда регрессив ҳаракат юз берганидан далолат беради. Р. бир неча марта қайтарилиши мумкин (яна қ. Трансгрессия). РЕГРЕССИЯ — (математика- да) бирор (у) тасодифий миқдор ўрта қийматининг бошқа бир тасодифий миқдорига боғликлиги. Функцио- нал боғланишда миқдорнинг ҳар бир қийматига у миқдорнинг битта қиймати мос келса, регрессив боғланишда х нинг х қийматига турли ҳолларда тур- ли қийматлар мос келади. Р. тушунчаси фақат тасодифий миқдорлар учун эмас, тасодифий векторларга нисбатан ҳам киритилади. Р. терминини инглиз олими Ф.Гальтон киритган (1886). Р. табиат ва жамият ҳодисаларини ўрганишда муҳим математик восита ҳисобланади. РЕДИСКА, редис (Raphanus sativus var. radicula) — карамгулдошларга ман- суб бир (экилган йили гуллайди) ва икки (2йили гуллайди) йиллик сабзавот экини. Дунёдаги кўпгина деҳқончилик минтақаларида очиқ ва ёпиқ (ҳимояланган) ерларда ўстирилади. Гул- лари икки жинсли, четдан (ҳашаротлар орқали) чангланади. Қўзоғи урчуқсимон ёки ғўласимон, уруғи оч кулранг, 1000 до- наси 8—10 г. Илдизмеваси текисдумалоқ, узун, конус ва дук (урчуқ) шаклида, туси, асосан, оқ, қизғиш, қизил ва тўқ қизил рангда, вазни 5 г дан 200 г гача. Таркиби- да қанд, оқсил, С витамини бор. Совуққа чидамли, намсевар ўсимлик. Уруғи 3— 4°да уна бошлайди. Ўсиши ва илдизме- васининг ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 15—18°. 3—4° совуққа бардош беради. Унча ёруғ бўлмаган жойда, Мас, парникда ҳам яхши ўсади. Дала шароити- да 50—120 ц ҳосил олинади. Иссик^она ва парникларда Р. уруғи дастаки сеялка- да ёки қўлда 1—1,5 см чуқурликда эки- лади. Парниклар шамоллатиб ва тез-тез суғориб турилади. Суюқ минерал ўғит б-н озиклантирилади. Парникца 20—40 кунда етилади. Уруғ олиш учун Р. иддиз- меваси 60Х30 ёки 60x60 см килиб эки- лади. Кузоқлари ёппасига сарғайганда www.ziyouz.com кутубхонаси 128 ўриб олинади, куригандан кейин янчиб, сараланади. Ҳар га ердан 12— 15 ц уруғ олинади. Уруғининг унувчанлиги 4—5 й. сақланади. Ўзбекистонда Р.нинг Қизил ул- кан (серҳосил, кечпишар, 40—50 кун- да етилади, йирик, узун — 12—15 см, эти оқ, зич, серсув), маҳаллий Майский (ўртапишар, 40—45 кунда етилади, оч қизил, узун). Думалоқ, (қизил, оқ учли, ўртапишар, майдароқ), Сакса (жуда эрта- пишар — 25 кунда етилади, думалоқ, тўқ қизил, ўртача йирик) ва Дунгани 12/18 (эртапишар навлари рнлаштирилган. Зараркунандалари: карамгулдошлар бургалари, қандалалар ва б.; касалликла- ри: қора илдиз, фомоз, фузариоз ва б. Рафиқа Ғанихўжаева. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling