O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕДУКТОР (лот. reductor — орқага
қайтарадиган) — 1) айланма ҳаракатни бир валдан иккинчисига узатиш учун мўлжалланган қурилмамеханизм. Бу- ровчи моментни ўзгартириб беради. Р. корпус, тишли (ёки червякли) ва зан- жирли узатмадан иборат бўлади. Тиш- ли ғилдираклар сонига қараб, Р.лар бир, икки ва кўп поғонали бўлиши мумкин. Мас, икки поғонали Р. бир жуфт ко- нус ва бир жуфт цилиндрик шестерня- лардан иборат бўлади. Узатиш сонини ўзгартириш мумкин бўлган Р. узатма- лар қутиси деб аталади. Р. автомобиль, трактор, станок, юк кўтариш ҳамда йўл қурилиш машиналари, поокат станла- ои ва б.да кенг қўлланилади; 2) баллон ёки бошқа идишлар ичидаги иш муҳити (газ ёки буғ суюқлик) босимини пасай- тирадиган ёки бир хидда тутиб туради- ган қурилма. Р.нинг асосий элементи — редукцион клапан. Тўғри ва тескари ишлайдиган хилларга бўлинади. Р. газ пайванд аппаратларига, суюлтирилган газ баллони б-н газ плита орасига ва б.га ўрнатилади. РЕДУКЦИЯ (лот. reductio — орқага қайтариш, қайтиш; қисқариш, камайиш) (биологияда) — 1) аждодларда (филогене- тик Р.) ёки индивидуал ривожланишнинг дастлабки даврларида яхши ривожланган органлар ёки структураларнинг тўлиқ ривожланмаслиги (онтогенетик Р.) ёки бутунлай йўқолиб кетиши. Mac, ғорларда яшайдиган баъзи ҳайвонлар кўзининг атрофията учраши, баъзи сувўтлар ил- дизининг, айрим ўсимликларда паразит- лик қилувчи шумғия баргларининг йўқ бўлиб кетиши ва б.; 2) мейоз натижасида ҳужайраларда хромосомалар сонининг камайиши. РЕДУКЦИЯ (тилшуносликда) — товуш чўзиклигининг қисқариши ёки талаффузнинг кучсизланишига боғлиқ ҳолда унинг артикуляцион ва акустик сифатларининг ўзгариши. Асосан, ун- лилар Р.га учрайди, бироқ ундошлар ёки мураккаброқ товуш қўшилмалари (бўғинлар, сўзлар) Р.си ҳам учрайди. Mac, бўйин сўзига эгалик қўшимчаси қўшилганда, иккинчи бўғиндаги и Р.га учрайди, шу сабабли айтилмайди ва ёзил- майди ёки неча сўроқ олмоши охирида а бир қатор шеваларда қисқа и(ъ) тарзида талаффуз этилади: неччъ каби. Миқдорий Р. (товушнинг урғусизлиги сабабли унинг чўзиклилигининг қисқариши) васифатий Р. (чўзикликнинг қисқариши натижаси- да артикуляция сифатининг ўзгариши) ўзаро фарқланади. Р. ўзбек ва рус тилла- рида кучли, ёрқин намоён бўлади, фран- цуз тилида эса мавжуд эмас. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling