O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗИНА БУЮМЛАР — резина 
ишлатиб тайёрланадиган маҳсулотлар. 
Машина деталлари ва агрегатлари тайёр-
лашда, халқ хўжалик истеъмолида ишла-
тилади. Р.б. техник буюмлар ва пойабзал-
ларга бўлинади.
Резина техник буюмлар (РТБ)га 
қолипга қуйиб олинадиган буюмлар
қолипга қуймасдан олинадиган буюм-
лар, транспортёр ленталари, тасмалар, 
резина қувурлар ва б. киради. Қолипга 
қуйиб олинадиган РТБ га қистирмалар, 
зичлагичлар (сальниклар, ҳалқалар, чанг, 
сув, мой ўтказмайдиган қопқоқчалар, 
резинаметалл амортизаторлар ва б.) ки-
ради. Булар прессқолипта резина ара-
лашмасини қуйиб, сўнгра вулканизация 
қилиб ёки босим остида қуйиб олинади. 
Қолипга қуймасдан олинадиган РТБга, 
асосан, автомобиль, самолёт, т.й. вагон-
ларининг ойналарини зичлашда, бино 
панеллари орасини зичлашда ишлатила-
диган буюмлар киради. Улар турли узун-
лик ва кўндаланг кесимли қилиб тайёр-
ланади. Транспортёр ленталари турли 
ишларга мўлжалланган конвейерларнинг 
элементи ҳисобланади. Ленталар, асо-
сан, матолар қўшиб тайёрланади. Жуда 
мустаҳкам ленталар латунли пўлат трос 
б-н арматураланади. Тасмалар автомо-
биль двигателларида, қ.х. машиналари
турли саноат қурилмаларидаги тасмали 
узатманпнг эгилувчан элементи бўлиб, 
ясси ва понасимон хилларга бўлинади. 
Ясси тасма транспортёр ленталарга 
ўхшаш резинагазлама пластинкадан кўп 
қатламли килиб тайёрланади. Понасимон 
тасмалар трапециодал кесимга эга бўлиб, 
резина қатлам тасманинг етакчи қатлами 
ва трапециянинг кичик асослари орасида 
бўлади, тасманинг ташқи қисми мато б-н 
қопланади.
Газ, суюклик, сочилувчан материал-
лар ва б.ни ортиқча босим ёки вакуум 
б-н узатишда эгилувчан резина қувурлар 
ишлатилади. Бундай қувурлар резинадан 
орасига мато арматура қўйиб тайёрлана-
ди.
Р.б. жумласига резина пойабзаллар 
ҳам киради. Улар елимлаб, штамплаб, 
қолипга қуйиб тайёрланиши мумкин. 
Резина пойабзаллар оёқларни намдан, за-
рарли муҳитлардан, паст традан, шикаст-
ланишдан асрайди. Улар, асосан, иш пой-
абзали ҳисобланади (яна қ. Пойабзал). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling