O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗИНАТЕХНИКА САНОАТИ - 


www.ziyouz.com кутубхонаси
138
нефть кимёси саноати тармоғи. Тармоқ 
корхоналарида синтетик ва табиий каучук 
асосида турли резина буюмлари тайёрла-
нади. Асосий маҳсулотлари: автомобиль, 
мотоцикл, трактор, велосипед ва б. ма-
шиналарга шиналар, резина қўлпоқлар, 
транспортёрлар, 
ташиш 
ленталари, 
узатма тасмалар, машиналар ва турли 
механизмлар учун қуйма ва ноқуйма 
деталлар, иссиқлик ва электр изоляция-
си материаллари ва б. Бундан ташқари, 
Р.т.с. корхоналарида автомобиллар ва 
қ.х. машиналари шиналари тикланади, 
резинали пойабзаллар, резина аралаш 
газмоллар, санитария ва гигиена анжом-
лари, спорт буюмлари, ўйинчоклар ва б. 
ишлаб чиқарилади. Р.т.с. маҳсулотлари 
машинасозлик, кимё, кумир, металлур-
гия ва б. саноат тармокларида, транспорт 
ва ҳарбий техникада қўлланилади.
Ўзбекистонда бу тармоқнинг илк 
корхонаси 
Тошкент 
резинатехни-
ка маҳсулотлари зди 1944 й.да ишга 
туширилди ва тўла қувват б-н иш-
лай бошлади. Илгари, асосан, резина 
маҳсулотлари 
и.ч.га 
ихтисослашган 
«Ўзбекрезинатехника» 
бирлашмаси 
(1975) 1987 й.дан халқ истеъмоли товар-
лари и.ч.га ўтди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
мустақилликка эришгандан сўнг, Р.т.с. 
корхоналари қайта жиҳозланиб, ма-
шинасозлик корхоналарига бутловчи 
қисмлар и.ч.га йўналтирилди. 1992 й.дан 
«Ўзбекрезинатехника» 
бирлашмасида 
енгил автомобиль шиналарини тайёрлаш 
ўзлаштирилди. 1996 й.да йилига енгил 
автомобиль учун 1,5 млн. дона, юк ав-
томобиллари учун 200 минг дона шина 
ишлаб чиқариладиган қувватлар ишга 
туширилди.
Бундан 
ташқари, 
«Ўзбекрезинатехника» бирлашмаси ва 
кимё саноатининг бошқа корхоналари-
да (Самарқанд кимё зди) калишлар и.ч. 
10 млн.дан жуфтга етказилади (1995). 
Шунингдек, бу тармоқ корхоналари ре-
спублика автомобиль саноати учун тур-
ли хилдаги резинатехника маҳсулотлари 
ишлаб чикаради.
Рисқивой Ёқубов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling