O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗОРЦИН, м — диоксибензол, 
С6Н4 (ОН)2 — икки атомли фенол
ўзига хос хушбўй, ширин, рангеиз кри-
сталл модда. Суюкланиш траси 110,8°, 
қайнаш траси 280,8°. Сувда, эфирда, 
спиртда эрийди. Саноатда м — бензол-
дисульфокислотага ишқор таъсир этти-
риб олинади. Р. бўёқлар, пластмассалар 
ва портловчи моддалар и.ч.да, шунинг-
дек, тиббиётда тери касалликларини 
даволашда антисептик эритма ва мазь 
сифатида ишлатилади. РЕЗУС, бенгал 
макакаси (Массаса mulatta, яъни М. rho-
sus) — макакалар уруғига мансуб май-
мун. Уз. ўртача 80, думи 25 см; оғирлиги 
8—13 кг. Юнги сарғишяшил, қорни ва 
оёкларининг ички томони окиш. Тери-
си, одатда, окиш тусда, урчиш даврида 
юзи ва ўтирғич сўгали ўткир қизғиш 
тусга киради. Жан. (Ҳиндистон) ва Жан.
Шарқий Осиёда (Непалдан Шим. Мьян-
магача) тарқалган. Дарахтда ва кўпинча 
ерда туда бўлиб яшайди. Бармоклари ва 
товонига таяниб 4 оёкда юради. Яхши 
сузади ва шўнғийди. Р. сержаҳл ва агрес-
сив бўлганидан улар тўдасида доми-
нантликтобелик системаси қатъий эмас. 
Йил давомида, кўпроқ баҳор ва кузда 
болалайди. Тутқунликда яхши кўпаяди. 
Ҳайвонот боғларида боқилади. Лаб. 
ҳайвонлари сифатида фойдаланилади. 
Р.да қоқшол, дифтерияга қарши эмлаш 
методлари ишлаб чиқилган, антибиоти-
клар ва б. дорилар таъсирида текшириб 
кўрилган. Р. эритроцитлар б-н иммунлан-
ган ҳайвонлар қони плазмаси ёрдамида 
одам қонида резусфактор антигени кашф 
қилинган. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
140
РЕЗУС-ФАКТОР (Rh) — одам-
лар ва бенгал макакалари эритроцит-
ларида бўладиган антиген. Р.ф. бор ёки 
йўқлигига қараб резусмусбат (Rh+ одам-
ларнинг 85%) ва резусманфий (Rh— 
одамларнинг 15%) организмларга ажра-
тилади. Қон қуйишда Р.ф.нинг амалий 
аҳамияти катта. Резусманфийли одам-
ларга резусмусбатли одамларнинг қони 
қуйилса ёки резусманфийли аёлнинг 
ҳомиласи резусмусбатли бўлса, иммун 
касаллик (чақалоқларнинг гемолитик ка-
саллиги ва б.) вужудга келиши мумкин. 
Бундай ҳолатларни аниқлаш ва даво-
лаш ҳозир яхши йўлга қўйилган. Туғруқ 
вақтида, шунингдек, қон қуйишда қон 
группаси каби, Р.ф. ҳам, албатта, ҳисобга 
олиниши шарт. 
РЕЗЬБА (рус. резать — кесмоқ 
сўзидан) — ҳар хил шаклли деталлар-
нинг ички ёки ташқи сиртига ўйилган 
ариқча ва бўртмалар. Машина деталла-
ри, механизмлар, асбоблар, аппаратлар, 
иншоотларнинг қисмлари ва деталларни 
бириктириш учун ишлатилади. Ариқча 
ва бўртмаларнинг шаклига қараб, учбур-
чак, тўғри тўртбурчак, трапецеидал, ти-
рак, труба; ўлчов тизимига кўра, метрик 
ва дюйм; кирим сонига қараб, 1,2 ва кўп 
киримли; деталнинг ўиилган сиртига ва 
йўналишига қараб, ташқи (винт, болт ва 
б.) ва ички (гайка) хилларга, ўрамнинг 
йўналишига (чапдан ўнгга ёки ўнгдан 
чапга) қараб, ўнақай ва чапақай хилларга 
бўлинади. Р.нинг икки қўшни бўртмаси 
ёки ариқчаси орасидаги масофа (S) Р. 
қадами дейилади. У ўзгармас (равон) ва 
катталашиб борадиган бўлиши мумкин.
Р.ни қўлда (плашка, метчик б-н), ме-
талл кесиш станокларида (махсус мос-
лама — кесиш каллаги ўрнатиб), ўйиш 
ва кесиш станокларида очиш мумкин. Р. 
ўйиш станоги босйм таъсирида ташқи Р. 
ўйиш учун ишлатилади. Ясси ва думалоқ 
қуролли хиллари бор. Бунда заготовка 
сиртидан қиринди олинмайди. Р. металл 
кесиш станогида ташқи ҳамда ички Р. 
кесиш мумкин. Бунда плашка ёки ке-
скичлар ёрдамида заготовка сиртидан 
киринди олинади. Р. қирқиш кескичлари 
ўрнатилган каллаклар б-н Р. очишнинг 
уюрма усули кенг тарқалган. Бу усулда 
каллаклар деталга нисбатан эксцентрик 
тарзда жойлаштирилади. Деталь каллак-
нинг бир айланишига мос равишда Р. ка-
дамига тенг ўқ бўйича сурилади.
Р. элементлари (ташки, ички ва ўрта 
диаметри, қадами ва б.) Р. ўлчаш асбобла-
ри ва қуроллари ёрдамида текширилади. 
Булар: калибрлар, микрометр, резьбомер, 
Р. андазалари, синус линейкалар, микро-
скоп, оптиметр, проектор ва б. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling