O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЙКЬЯВИК — Исландиянинг пой-
тахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий 
ва маданий маркази. Исландия о.нинг 
жан.ғарбий қисмида, Атлантика океани-
нинг Фахсафлоуи қўлтиғи социлида жой-
дашган. Иқлими қиши юмшоқ субаркти-
ка денгиз иқлими. Янв.нинг ўртача тра-
си 0,4°, июлда 11 — 12°. Қишда қўлтиқ 
суви музламайди. Йиллик ёғин 800 мм. 
Аҳолиси 112,2 минг киши (2002).
Р. — трансатлантика йўлидаги муҳим 
порт. Транспорт йўллари тугуни. Аэро-
порта халқаро аҳамиятга эга. Р. — балиқ 
саноати ва савдосининг жаҳонда энг 
йирик марказларидан. Шаҳар саноати, 
асосан, балиқ хўжалиги ва балиқ овлаш 
флотига хизмат кўрсатиш б-н боғлиқ. 
Озиқ-овқат саноатида балиқ уни, мойи 
ва б. ишлаб чиқарилади. Кема верфи, 
пойабзал, тўқимачилик саноати корхо-
налари, алюминий, цемент здлари ишлаб 
турибди. Балиқ саноати учун жиҳозлар 
ишлаб чиқарилади. Маиший эҳтиёжлар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
142
ва уйларни иситиш учун қайноқ ер ости 
сувларидан фойдаланилади. Унт, пед. 
институти, и.т.лар миллий кенгаши, ме-
теорология, паталогия ва бактериология 
интлари; йирик кутубхоналар, музей-
лар, бадиий галерея, миллий театр бор. 
Шаҳар ўрнида 17-а.гача қишлоқ бўлган. 
1920 й.дан Исландия Қироллиги, 1944 
й.дан Исландия Республикаси пойтахти. 
РЕЙМС — Франциянинг шим.
шарқий қисмидаги шаҳар. Марна депар-
таментида. Аҳолиси 191,3 минг киши 
(1999). Транспорт йўлларининг муҳим 
тугуни. Каналлар орқали Марна ва Эна 
дарёлари б-н боғланган. Мамлакатнинг 
мовут саноати ва шампан винолари иш-
лаб чиқариладиган маркази. Машинасоз-
лик (айниқса, уйрўзғор электр приборла-
ри и.ч.), озиқ-овқат саноати корхоналари, 
ун-т бор. Меъморий ёдгорликларидан 
2-а.га оид обидалар ва 11 —18-а.ларда 
курил ган СантРеми аббатлиги, НотрДам 
готика собори ва б. сакданган. Шаҳар 
мил. ав. бунёд этилган, дастлаб Дурокор-
торум, кейинроқ Реми деб аталган. Р.да 
19-а. ўрталаригача француз қиролларига 
тож кийдириш маросимлари ўтказилган.
РЕЙН — Ғарбий Европадаги энг кат-
та дарёлардан бири, Швейцария, Лихтен-
штейн, Австрия, Франция, Германия, Ни-
дерландия ҳудудларидан оқиб ўтади. Уз. 
1320 км, хавзасининг майд. 224,4 минг 
км2. Альп тоғларидан бошланиб, Боден 
кўлидан оқиб ўтгач, Юра ва Шварцвальд 
тизмаларини кесиб ўтади. Сўнфа Юқори 
Рейн пастгекислиги бўйлаб оқади ва ўрта 
қисмида тор водий орқали Рейн Сланец-
ли тоғларини кесиб ўтиб, Ўрта Европа 
текислигига чиқади. Шим. денгизга му-
раккаб дельта ҳосил қилиб қуйилади. 
Юқори қисмида баҳор — ёз ойларида
ўрта ва қуйи қисмларида йил давомида 
серсув. Йиллик ўртача сув сарфи 2500 
м3/сек., йиллик сув оқими 79 км3.
P. — Ғарбий Европанинг муҳим 
халқаро сув магистрали. Қуйи оқимида 
йилига 100 млн. т ҳажмда юк ташилади. 
Базель ш.дан бошлаб 952 км масофада ва 
Боден кўлида мунтазам кема қатнайди. 
Р. ҳавзасидаги сув йўлларининг умумий 
уз. 3000 км чамасида. Каналлар орқали 
Рона, Марна, Везер, Эмс, Эльба дарё-
лари б-н туташган. ГЭСлар қурилган. 
Р. бўйида Базель, Страсбур, Мангейм, 
Майнц, Бонн, Кёльн, Дюссельдорф, 
Дуйсбург ш.лари, дельтасида Роттердам 
денгиз порти жойлашган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling