O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕЗЬБА НАКАТЛАШ — совукдай-
ин пластик деформациялаш усули б-н де-
талларга резьба очиш. Махсус асбоблар 
(думалоқ роликлар, ясси плашкалар ва б.) 
ёрдамида амалга оширилади. Р.н. усули, 
асосан, калта маҳкамлаш деталларидаги 
резьбаларни очиш учун қўлланилади.
РЕЗЬБА ҚИРҚИШ АСБОБИ, — 
турли деталларга резьба очиш учун 
мўлжалланган асбоб. Винт, шпиль-
ка, болт ва б. деталларга ташқи резьба 
қирқадиган, гайка, втулка ва б. деталлар-
га ички резьба қирқадиган Р.қ.а.лари бор. 
Улар жумласига кескич, фреза, резьба 
қирқиш каллаклари (кўп тиғли асбоблар), 
метчик, плашка ва б. асбоблар киради.
РЕИМПОРТ (ре... инг. ва import 
киритмоқ, олиб келмоқ) — чет элга 
чиқариладиган, аммо у ерда қайта иш-
лов берилмаган ва истеъмол қилинмаган 
товарларни қайта мамлакатнинг ўзига 
қайтариб олиб келиш. Чет эл кимошди 
савдосида сотилмаган, консигнация ом-
борларида сақланган, кўргазма ва ярмар-
каларда сотилмаган, нуқсони топилган 
ёки талаб бўлмагани учун қайтарилган 
товарлар Р.га киради. 
РЕИНВЕСТИЦИЯ (ре... ва инве-
стиция) — инвестициялар бўйича даро-
мадлар кўринишида олинган ва и.ч.ни 


www.ziyouz.com кутубхонаси
141
кенгайтириш 
учун 
йўналтирилган 
маблағлар. 
Молиявий 
(қимматли 
қоғозларга қўйиладиган) ва реал (асосий 
ва айланма капиталга қўйиладиган) Р.га 
бўлинади.
РЕЙ Сатьяжит (1921.2.5, Калькутта 
1992) — ҳинд реж.и. Калькутта кино мак-
табининг асосчиси. Р. Тагор асос солган 
унтда рангтасвирдан сабоқ олган. Бенгал 
халқи ҳаётига бағишланган трилогияси 
(«Йўл қўшиғи», «Енгилмаганлар», «Any 
дунёси»)ни суратга олган. «Ўрмондаги 
кунлар ва тунлар», «Рақиб», «Дониш-
мандлик тоши», «Каҳрамон», «Восита-
чи», «Шахматчилар» каби фильмлари 
б-н танилган. Кўпгина фильмларига ўзи 
мусиқа ёзган. Китоб рассоми сифатида 
ҳам ижод қилган.
Ад.: Сатьяджит Рей, М., 1979. 
РЕЙГАН (Reagan) Рональд Уилсон 
(1911.6.2, Иллинойс штатининг Тампико 
ш.) — АҚШнинг 40президенти (1981—
89), Калифорния штати губернатори 
(1967—75), актёр (1937—67), Киноактёр-
лар касаба уюшмаси президента (1947). 
Р. маълумоти бўйича иқтисодчи ва со-
циолог. Р. иш фаолиятини турли радио-
станцияларда спорт шарҳловчиликдан 
бошлаб, 30 йил Голливудда актёр бўлиб 
ишлаган. 1962 й.дан Республикачилар 
партияси аъзоси. Шу партия томони-
дан Калифорния штати губернатори 
лавозимига сайланган. Р. «консерватив 
инқилоб» сиёсатини эълон қилиб, 70-й.
ларда юз берган иқтисодий муаммони 
ҳал қилиш йўлларини кўрсатди, у тарих-
да «рейганомика» деб ном олди. Унга 
кўра, солиқларнинг миқдори камайти-
рилган, инвестицияларга тўсиқ бўлган 
давлат йўриқномаларини бекор қилиш 
ёки ихчамлаштириш ва шу йўл б-н 
иқтисоднинг ўсишини таъминлаш кўзда 
тутилган. Соликлар биринчи йили 25% 
қолган 2 йил мобайнида 10%дан амайти-
рилган. Р. ташқи сиёсатда Афғонистонга 
бостириб кирган Совет Иттифоқига нис-
батан «ёвузлик империяси» сиёсатини 
ўтказди. 1983 й.да Гренада о. босиб олин-
ди, 1986 й.да Ливия ҳаводан бомбарди-
мон қилинди.
РЕЙКА (рус. — ёғоч ғўла) — 1) 
тишли Р. — бир томонига тишлар очил-
ган призматик ёки цилиндрик стержень; 
тишлари тишли ғилдирак (шестерня) 
тишлари б-н илашиб, илгариламақайтма 
ҳаракат қилади. Айланма қаракатни ил-
гарилама ҳаракатга айлантириб беради 
ва аксинча. Юк кўтариш механизмлари
станоклар ва б.да қўлланилади;
2) геодезияда — а) икки нуқта ба-
ландлигини аниқлаш учун нивелир 
б-н ишлатиладиган мослама; тўғри 
тўртбурчак ёки двутавр кесимли, 3—4 
м узунликдаги ёғоч тахтача. Ўнги (юзи)
да ёки иккала томонида шашкасимон ёки 
штрих шкалали бўлади; в) оптикмеханик 
масофа ўлчагич (дальномер) б-н масофа-
ни ўлчашда ўзгарувчан ва ўзгармас базис 
сифатида ишлатиладиган геодезик асбоб; 
3) сувокчиликда, ер ўлчашда ишлатила-
диган мослама (қ. Газчўп). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling