Исуна Хасэкура


Download 33.1 Kb.
bet1/10
Sana09.02.2023
Hajmi33.1 Kb.
#1181396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 мавзу


Қачонлардир бир генерал айтган эди: битта стратегияни
доимо ишлатаверсанг ҳеч қачон ғалабага эриша олмайсан.
Ғалаба учун энг яхши ва ишончли йўл – бу доимо рақиб
стратегиясига мослашиб боришдир.


Исуна Хасэкура,
Ўрғочи бўри ва ширинлик”асаридан


2-мавзу. САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ СТРАТЕГИЯСИ


«Стратегия» юнонча «стратос» - қўшин (ҳарбий тузилма) ва “агио” - етаклайман сўзларидан келиб чиққан бўлиб, кейинчалик у  “στρατηγία” – саркарда санъати маъносида ишлатила бошланган. XIX асрдаги луғатларда стратегия “барча харбий куч ва қуролларни аъло даражада жойлаштириш ва қўллаш таълимоти” тарзида ифодаланган.
Даврлар ўтиб стратегиядан тактика тушунчаси ажралиб чиқиб, у “алоҳида бўлиб ўтган жангларда ғалаба қилиш санъати” маъносида ишлатила бошланди. Стратегия тушунчаси эса энди фан эмас, балки “умумий йўл-йўриқлар, кўрсатмалар, шунингдек, мақсадлар режаси” маъносида ишлатила бошланди. Ҳозирги даврга келиб бу тушунчадан сайлов кампанияларига боғлиқ ҳолда ишлатилганида у “сайлов кампанияси стратегияси – умумий йўл-йўриқлар ва мақсадларга оид тарғибот хатти-ҳаракатлари режаси” маъносини ўзида ифодалайди.
Кўриниб турибдики, стратегия иккита қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми – “умумий йўл-йўриқлар ва мақсадлар” – ўз ичига мақсадлар, сиёсий вазиятга мос жойлашиш, асосий даъватлар (мурожаатлар), номзод образи, дастурий қоидалар, рақиблар билан ишлаш сиёсати ва бошқа шу кабиларни олади. Стратегиянинг бу қисми лотин тилидаги «conceptio» - ушлаб ёки илиб олиш, фикрлаш, мўлжал олиш маъносини беради. Бу жиҳатдан ёндашилганда у ўзбек тилида мўлжал ғояси, асосий фикрлар, идрок этиш каби маъноларни ҳам бериши мумкин. Умуман олганда, концепция ўнлаб принципиал масалаларга жавоб бера оладиган, ҳажми унча катта бўлмаган ҳужжат бўлиб, у сайлов кампаниясида бўладиган воқеликларнинг умумий манзарасини ифодалаб боради.
Стратегиянинг иккинчи қисми – “тарғибот ишлари режаси” бўлиб, унда концепция ғояларини ўзида мужассам этган, шу билан бирга, ўз мантиғи ва қоидаларига бўйсунадиган тарғибот ҳамда у билан боғлиқ ташкилий тадбирларнинг календарь режасидан иборатдир.
Концепцияни сайловолди вазиятни таҳлили акс этган ахборотдан иборат ишланмаларга, календарь режага эса молиялаштириш режаси ва сметаси кабиларни илова қилиш лозим. Сайлов кампанияси стратегияси тижорат лойиҳаларининг бизнес-режаси шаклига ўхшаб кетади. Уни шакллантириш устида ишлашда, биринчи навбатда вазиятни объектив таҳлил этиш, кейин умумий масалалар бўйича бир неча принципиал қарорларни шакллантириш талаб этилади, ва ниҳоят, бу қарорларни аниқ хатти-ҳаракатлар рўйҳатига айлантириш, уларни муддатлари, ижрочилари ва молиявий жиҳатларини қайд этиш лозим.
Стратегиянинг тўлиқ варианти махфий ҳолда сақланиши, уни фақат лойиҳа раҳбари, партия раҳбари ва энг муҳим ҳомий ташкилот раҳбари ўқиши ва ишлатиши мумкин. Лекин унинг баъзи моддалари (рақобатлашиш вазияти, номзодларни қўллаб-қувватлаш мотивлари, кампаниянинг асосий мурожаати (даъвати), мақсадли гуруҳларни танлаш ва бошқ.) жалб этилган мутахассислар, ташкилотлар ва штаб ходимлари учун очиқ бўлиши мумкин.
Стратегияга кампания жараёнида ўзгартиришлар киритиб борилади. Лекин улар кўпайиб кетмаслиги лозим. Бу каби ўзгартиришлар учун жиддий сабаблар – баъзи тахминларни тўғри чиқмаслиги, илгари назарга олинмаган ёки тасодифан пайдо бўлиб қолган вазиятлар, ёки муҳим ахборотларни пайдо бўлиб қолиши кабилар сабаб бўлиши мумкин. Акс ҳолда, ўзгартиришларни кўпайиб кетиши ўзининг асосий мазмуни – кампаниянинг мақсадига қаратилганлиги ва ҳушёрликка путур етказиши мумкин.
Сайлов кампанияси стратегиясини шакллантириш бир неча босқичларда амалга оширилади. Биринчи босқич сайлов округини ўрганиб уни таҳлил этиш. Стратегия самарадор бўлиши учун сайлов округини барча тафсилотлари билан ўрганилиши, унда социологик сўровномалар ўтказилиши, уларнинг натижалари таҳлил этилиши, статистик материаллар, газеталарда эълон қилинган мақолалар, ОАВ каналларини сиёсий йўналишлари таҳлил этилиши, таниқли жамоатчилардан эксперт интервьюлар олиниши, жамоатчилик фикри ўрганилиши талаб этилади. Уларнинг натижаларидан сайлов округининг тўлиқ манзараси, ундаги ижтимоий-сиёсий кучларнинг жойлашуви ва нисбати, номзодларнинг имкониятлари аниқлашади. Мана шу жараёнда у ёки бу номзоднинг имкониятлари баҳоланади, турли акциялар ёки тадбирларнинг электорал самарадорлиги муҳокама қилинади.
Бу босқичда амалга оширилган социологик тадқиқотлар номзодларнинг рейтинги ва ижтимоий базасини аниқлашга, муаммоларни ечимини топишга, сайловчиларнинг сиёсий мўлжаллари ва хуш кўрадиган ахборотларни қандай бўлишини тасаввур этишга кўмаклашади. Сўнгра, сайлов округидаги сайловчиларнинг электорал кайфиятларининг ўзига хос томонларини аниқлаштириш учун муҳим бўлган - олдин бўлиб ўтган сайловларнинг натижаларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Download 33.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling