Исуна Хасэкура
-номзодни пассив қўллаб-қувватловчилар гуруҳи
Download 33.1 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- -номзодга нисбатан мўътадил позицияда турувчи гуруҳ.
- -номзодга нисбатан ишончсизлик кайфиятидаги гуруҳ.
- -номзодга қатъий равишда қарши кайфиятдаги гуруҳ.
-номзодни пассив қўллаб-қувватловчилар гуруҳи. Бу гуруҳ аъзолари ўзларини номзодга, шунингдек, унинг партиясига хайрихоҳ деб биладилар. Лекин, номзод ва унинг командасига ҳеч қандай амалий ёрдам бермайди. Лекин, бу гуруҳ сайловларда «ўз номзод»ларига овоз беради. Мазкур пассив қўллаб-қувватловчиларни номзодга овоз беришга, сиёсатга умуман алоқаси бўлмаган омиллар (номзоднинг оилавий аҳволи, иш жойи, яна қандайдир жозибали белгилари) ундайди;
-номзодга нисбатан мўътадил позицияда турувчи гуруҳ. Бу гуруҳ аъзолари номзод ёки унинг партияси ҳақида жуда ҳам кам маълумотларга эга бўладилар. Шу сабабли ҳам номзоднинг дастурий мақсадларини ҳам яхши билмайдилар. Бу гуруҳ аъзоларининг номзодга нисбатан аниқ бир позициялари бўлмайди. Чунки, улар бутунлай ўз шахсий муаммоларини ҳал этишга киришиб кетган аҳоли турига кирадилар. Бу гуруҳ аъзоларининг кимга овоз беришлари у ёқда турсин, ҳаттоки сайловда овоз беришга келиши ёки келмасликларини ҳам билиш жуда қийин кечади; -номзодга нисбатан ишончсизлик кайфиятидаги гуруҳ. Бу гуруҳ аъзолари бошқа номзод ва партияга овоз беришни истайдилар ёки сайлов округида қўйилган номзодларнинг ҳеч бири мамлакатдаги ёки вилоятдаги муаммоларни ҳал қила олиш қобилияти мавжуд эканлигига ишонмайдилар. Бундай ҳолатда бу гуруҳ аъзолари қандайдир томони ўзига ёқиб қолган номзодларга овоз берадилар ёки атайин ҳам сайловга келмаслиги мумкин. Ёки, ўзи жуда ҳам ёмон кўрган номзодга қарши чиқиш учун ўзи яхши билмаган бошқа номзодга ҳам овоз бериши мумкин; -номзодга қатъий равишда қарши кайфиятдаги гуруҳ. Бу гуруҳ аъзолари бошқа номзод партияси аъзолари ва уларнинг фаол тарафдорларидан иборатдир. Бу гуруҳ аъзолари «ўзларининг» номзодларига овоз бериш билан бир қаторда бошқа номзодлар ва уларнинг партияси ҳамда командасига душманлик кайфиятини намоён қилишга мойил бўладилар, уларнинг сайлов кампаниясидаги фаолиятига ҳалал беришга интиладилар. Сайлов кампаниясининг ташкилотчилари, номзодлар ва уларнинг командаси биринчи ва иккинчи гуруҳларга мансуб сайловчиларни ўз таъсир доираларида барқарор ҳолда сақланиб туришига, учинчи гуруҳ сайловчиларни эса ўз томонларига оғдириб олишга, тўртинчи ва бешинчи гуруҳдагиларни эса «зарарсизлантириш»га ҳаракат қилишлари лозим. Одатда, бирон-бир номзодни ҳали танлаб олмаган, мўътадил кайфиятдаги фуқаролар\электоратнинг аксарият қисмини ташкил қилади. Номзодлар айнан мана шу гуруҳга мансуб сайловчилар эътиборини қозониш, ўзларига жалб этиш учун кураш олиб боришлари зарур. Интернет саҳифаларида А.Элеазернинг “Сайлов стратегияларининг ўрганиш: контент таҳлил методи” номли китобини ўқиган ҳар бир китобхон юқорида келтирилган фикрларнинг далилларини топиши мумкин. Сайловолди кампаниясидаги курашларда ҳар бир номзод ва унинг командаси мўътадил кайфиятдаги кишиларга ўз шахсий манфаатлари, маслаклари ва режаларига эга бўлган индивидлар сифатида ёндашишлари лозим. Яна шуни назардан қочирмаслик лозимки, номзодлар томонидан илгари суриладиган шиорлар, нутқлар, рекламалар сайловчиларнинг турли гуруҳларига, ҳар бир сайловчига турлича таъсир қилиши мумкин. Замонавий сайлов технологияларни қўллашда сайлов округидаги аҳолининг ижтимоий табақаланиш даражаларини ҳисобга олишнинг катта аҳамият касб этиши таниқли мутахассислар томонидан эътироф этилган. Таниқли инглиз сиёсатшуноси Ф.Гоулднинг фикрича, «биз ҳаммага ва ҳар бир кишига мурожаат қилиб, кўпинча ҳатоларга йўл қўямиз. Сиёсатда муваффақиятга эришиш учун эса қатъий танловни қабул қилишга эришиш лозим. Тан олиш керакки, биз ҳаммага ҳам мурожаат қила олиш имкониятига эга эмасмиз. Биз барибир кимнидир ( ёки бирон-бир гуруҳни) танлашга мажбурмиз»4. Сайлов кампаниясида номзод ва унинг командаси томонидан таъсир кўрсатиш мақсадида танлаб олинган ижтимоий қатламнинг бирон-бир тор доираси “адрес гуруҳлари” деб аталади. Сайлов кампаниясининг ташкилотчилари, номзодлар командалари тегишли адрес гуруҳларини танлаш йўли билан бирга бир вақтда ҳаммага ҳам таъсир эта оладиган жозибали бир ҳил сайловчиларга мурожаат қилишни мақсад қилиб қўйган «дифференциялашмаган сиёсий маркетинг» қуролидан «мерганларча отиш» тактикасига ўтадилар. Албатта, бу тактика натижасида кўп маблағлар тежаб қолинади. Чунки, ҳамма сайловчига кўрсатиладиган минглаб реклама маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўрнига тегишли адрес гуруҳларига сезиларли таъсир кўрсатадиган усуллардан кенг фойдаланилади. Ҳозирги даврда электоратни демографик (ёшлар, кексалар, эркаклар, аёллар), яшаш жойи (шаҳар ва қишлоқда яшовчилар, катта ва кичик шаҳарларда яшовчилар), этник (айниқса кўпмиллатли минтақада эътиборга олиш зарур), мулкий фарқланиш (бойлар, камбағаллар, ўрта табақа вакиллари) каби белгиларига қараб сегментлаш кенг тарқалди. Авваламбор, электоратни бу каби сегментлаш анча осон бўлиб, уни олдиндан тўпланган статистик маълумотларга асосида ҳар бир гуруҳга қанча сайловчи бўлиши мумкинлигини ҳам аниқлаш имкониятлари мавжуд. Электоратни сегментлаш - сайлов кампаниясининг бирдан-бир мақсади эмас, балки, иложи борича кўпроқ сайловчиларни номзодга жалб этиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга хайриҳох бўлиш, реклама маҳсулотларини ҳар бир сайловчи учун тушунарли ҳолда етказиш ва уларни иложи борича кенгроқ оммани қамраб олишига эришиш воситасидир. Ҳар қандай сайлов кампаниясида номзод марказий ўринни эгаллайди. Хаттоки, сайловлар пропорционал тизим асосида ўтказилиб, сайловчилар фақат сиёсий партиялар рўйхатига овоз берсалар-да, барибир, мазкур рўйхатнинг бошида турган таниқли номзодлар сайловда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Албатта, сайловчиларнинг номзод ҳақида баҳолари, фикрлари ва тасаввурлари сайловда қозонилган ғалаба ёки мағлубиятнинг асл сабабларидир. Шунинг учун ҳам номзод имижини яратиш унинг командаси учун энг асосий мақсад ҳисобланиши зарур. Download 33.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling