Исуна Хасэкура


Стратегияларнинг бир-биридан фарқланиши


Download 33.1 Kb.
bet8/10
Sana09.02.2023
Hajmi33.1 Kb.
#1181396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 мавзу

Стратегияларнинг бир-биридан фарқланиши. Стратегияни ишлаб чиқишдан олдин мавжуд омилларни чуқур ўрганиш, шу асосда ҳар бир сайлов округидаги ҳолатга мос равишда унинг йўналиши ва қўллаш усулларини танлаш лозим бўлади. Юқорида таҳлил этилган чоралар ва тадбирлар охир-оқибатда стратегияни ишлаб чиқишга асос бўлади. Ўтказиладиган сайловнинг даражасига қараб умумий стратегик йўл деярли бир йилда тайёр ҳолатга келиши мумкин. Ҳозирги даврга келиб сайлов кампанияси стратегиясининг бир неча турлари тажрибаларда синовлардан ўтди:
-Крейсер5 стратегияси. Сайлов кампаниясининг бошидан етакчилик қилаётган, кампания даврида ўзини мавқеи ва ўрнини сақлашга интилаётган номзодлар томонидан фйдаланилади. Бу стратегия сайлов кампаниясини режалар асосида, текис, бутун бир кампания даврида бир хил суръатда ўтиши учун мўлжалланган.
-Сакраш стратегияси. Бу стратегия сайлов округида кампаниянинг дастлабки даврида ҳали танилмаган номзодлар томонидан фойдаланилади. Бунда кампаниянинг бошида, ҳали сайловларга бир неча ой қолганида номзод командаси “сакраши” лозим бўлади. Бунинг учун бир ёки икки ҳафта ичида марказий ва минтақавий радио ҳамда телекомпанияларда катта ҳажмдаги реклама вақти сотиб олинади, кўплаб газета мақоларига буюртма берилади, катта миқдордаги тарғибот материаллари тарқатилади. Етакчиларнинг (номзодларнинг) минтақалардаги учрашувлар уюштириши, овозли акциялар, пресс-конференциялар, қурултойлар кабилар ўтказилади.
-Катта воқеалар стратегияси. Бу стратегия номзоднинг сайловолди кампаниясининг боришини бепул равишда ёритиб борадиган ОАВ журналистлари диққат-эътиборини тортиш ва жалб этишга мўлжалланган. Бу ҳолатда молиявий маблағлар ва ҳаракат қилиш энергияси сезиларли равишда тежалади. Бу стратегия сайлов кампанияси ичидаги даврда бир неча йирик тадбирлар (сиёсий акциялар, махсус лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқ.) ўтказишга асосланади. Бу акцияларни ўтказиш билан бир вақтда рақибларни фош этадиган баёнотлар, овозли мурожаатлар, телешоулар, муҳолифат билан очиқ мулоқотлар ўтказиб борилади. Бунда номзодни қўллаб-қувватлайдиган, мамлакат халқи учун таниқли бўлган шахслардан фойдаланилади.
-“Тароқлаш” стратегияси. Бу стратегия сайлов кампанияси даврида бир неча “сакрашлар” уюштириш, кейин бирданига тинч ҳолатга ўтиш, ундан кейин сайлов охиригача реклама фаолиятини кучайтириб боришга асосланган. Маълумки, кампания пайтида сиёсатга қизиқиш кучайиб, пасайиб ва яна кучайиб боради. Шунинг учун ҳам кампаниядаги фаолиятни авж олиши, бирданига сокинлашиши, шунингдек, реклама фаолияти давом эттириш ва тўхтатиб туриш сайловчиларни “ғаши”ни келтирмайди, шу билан бирга, илгари таниш бўлган номзодни ҳам унутиб юбормайди6.
Шундай қилиб, сайлов технологиялари - сиёсий мақсадга йўналтирилган сайлов кампаниясини самарали ўтказишнинг турли усуллари йиғиндисидир. Бу кампаниянинг самарали ташкил қилиниши аввало, ташкилотчилар мавжуд вазиятни қанчалик чуқур ўрганганликларига, иккинчидан, улар сайловчиларга таъсир кўрсатишнинг қандай янги усулларидан фойдаланганликларига ва кишиларнинг муаммоларига қай даражада эътибор берганликларига боғлиқ.



Download 33.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling