Исуна Хасэкура
Сайлов кампаниясининг таркибий қисмлари
Download 33.1 Kb.
|
2 мавзу
Сайлов кампаниясининг таркибий қисмлари. Тажрибалардан маълумки, бўлиб ўтган ҳар бир сайлов кампанияси ўзига хос бетакрор характер касб этиб, маълум даврлар ўтганидан кейин унинг айнан такрорланиши мумкин эмас. Масалан, маълум бир сайлов округидан иккинчи марта депутатликка номзодини кўрсатган киши, тўрт-беш йил илгари қўллаган шиорлар, реклама плакатлардан энди фойдалана олмайди. Давлат ва жамиятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлардан ривожланиши, фуқаролар дунёқарашининг ўзгариши туфайли турли ижтимоий қатламлар, гуруҳлар ва кишиларнинг манфаатлари ва қадриятлари ўзгариб бориши натижасида сўнгги сайлов кампаниясини янгича қарашлар, янгича тафаккурлаш, янгича усул ва воситаларни янгича қўллаш асосида бошлаш тақозо этилади.
Узоқни теран тасаввурлай оладиган сиёсатчилар ҳали сайлов куни эълон қилиниши, шунингдек, сайловолди ташвиқотларига расман рухсат берилишидан олдин ишга киришадилар. Улар ўзларининг дастлабки ишларини сайлов округидаги аҳолининг аҳволини ўрганишдан бошлайдилар. Сайловларда иштирок этаётган номзод командалари ва маҳаллий партия ташкилотлари муҳим қарорлар қабул қилишда сайлов технологияси мутахассислари томонидан ўтказилган турли тадқиқотлар натижасига таянган ҳолда ўз ишларини режалаштирадилар ёки унга турли тузатишлар киритиб борадилар. Натижада сайловолди ишларини аниқ стратегия асосида орлиб бориш, турли таваккалчиликнинг олдини олишга шарт-шароитлар яратилади. Шунинг баробарида сайлов кампаниясининг ҳам таҳлилий ахборот билан таъминланишига шарт-шароитлар туғилади. Мутахассисларниннг сайловолди тадқиқотларининг йўналишлари сайлов кампанияси ташаббускорлари – номзодлар командаси, сиёсий партияларнинг марказий ва маҳаллий ташкилотлари томонидан белгиланади. Унда асосан сайловчиларнинг эътиборини жалб этиш устувор мақсад сифатида қўйилади. Масалан, бирон-бир номзоднинг сайловчилар тасаввурларида ижобий образини яратишдан олдин мазкур округ сайловчилари қандай номзодга овоз бериши мумкин эканлигини чуқур ўрганиш зарур. Бунда асосан сайловчиларга қандай қарашлар ва ғоялар ёқишини, улар ўртасида шаклланган ўзига хос қадриятларни, сайловчиларнинг асосий манфаатларини, ҳудуддаги жамоатчилик фикрини ўрганмай туриб, номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш мағлубиятга олиб келиши турган гап. Албатта, бу масалада табиий равишда қуйидаги савол туғилиши мумкин: Сайловолди ҳолати тадқиқотларини қандай йўналишларда олиб бориш мумкин? Жавоб шундайки, сайловлардан олдин сайлов округидаги аҳоли аҳволини ҳар томонлама ўрганиш - бу жараённинг дастлабки биринчи босқичи ҳисобланади. Сайлов округидаги аҳволни ўрганишга сайловдан 3-6 ой олдин киришиш зарур. Бу вақт ичида округ жойлашган ҳудуд (аҳоли сони, аҳолининг демографияси, этник ва ижтимоий ҳолати, қандай динларга мансублиги, қишлоқ хўжалиги ва саноатидаги аҳволи, йирик корхоналар ва молиявий муассалар, таълим муассалари, ўрта ва кичик бизнеснинг ҳолати, бошқарувнинг нечоғлиқ самарадорлиги ва ҳоказо) ва унинг аҳолиси (аҳоли ижтимоий қатламларининг қизиқишлари, қадриятлари, энг асосий манфаатлари, қандай типдаги номзодни маъқул келиши ва ҳоказо) ҳақида тегишли ахборотлар тўплаши зарур бўлади. Тўпланган ахборотлар умумлаштирилиб, уларни чуқур таҳлил қилиш натижасида номзоднинг сайловолди кампаниясининг стратегияси ишлаб чиқилади. Агар бу йўналишдаги тадқиқот ва таҳлиллар ўз вақтида, илмий ёндашув асосида амалга оширилса, сайлов кампанияси даврида номзоднинг сайланиш эҳтимоли кучайиб боради. Чунки, номзод командаси сайловчиларниинг номзоддан нималарни кутаётганликларини билган ҳолда ҳаракат қила оладилар. Download 33.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling