Исуна Хасэкура
Сайлов кампанияси концепцияси
Download 33.1 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолиятни кучайтириш ва молиявий харажатларни тақсимлаш принциплари
- Кампаниянинг асосий “ўзаклари”.
Сайлов кампанияси концепцияси ўз ичига қуйидаги мавзуларни олади:
- амалга ошириладиган кампаниянинг технологик модели; - фаолиятни кучайтириш ва молиявий харажатларни тақсимлаш принциплари (кампаниянинг мароми); - кампаниянинг асосий “ўзаклари”; - кампаниянинг асосий рекламавий мавзуси. Тажрибаларда орттирилган одатларга кўра кампаниянинг моҳияти режалаштирилаётган хатти-ҳаракатларнинг муҳим жиҳатларини тасвирлаб берадиган бир неча таклифларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Сайлов кампаниясини амалга оширишнинг асосий технологик моделлари – бу бозорга оид, ташкилий-партиявий ва маъмурий моделлардир. У ёки бу кампанияни танлаш номзоднинг ресурслари билан белгиланади. Устувор ҳолатни эгаллайдиган номзодлар – мана шу уч моделнинг ғоялари ва афзалликлари имкониятларидан фойдалана оладиган шахслардир. Фаолиятни кучайтириш ва молиявий харажатларни тақсимлаш принциплари. Сайлов округига ташхис қўйишга асосланган ҳолда концепцияни ишлаб чиқишга қадар муайян сайлов округи ҳудудида номзоднинг (ёки партиянинг) қанчалик таниқли эканлиги ва имижи, минтақадаги рекламага тўйинганлик, “ОАВ - тўйинганлик” даражалари аниқланади, аҳоли менталитетини номзод образига қанчалик мос келиши ўрганилади1. Шунингдек, рақибларнинг хулқ-атвори улар рекламаларининг нималарга йўналтирилганлиги, номзоднинг ўз хусусий молиявий ва бошқа ресурслари эътиборга олинади. Кампаниянинг асосий “ўзаклари”. Одатда кампанияни номзод (партия) мафкуравий принциплари билан боғлиқ бўлган, “ўз электорати”ни тезлик билан топишни осонлаштирадиган бир неча ўзаклар бўйича амалга ошириш режалаштирилади. Кампанияни мафкурага асосланиб олиб бориш электоратни қисқа фурсатда сиёсийлаштиришга, кампанияга катта куч бағишлашга имконият яратади. Яна бошқа ўзак номзоднинг сайловчилар ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш билан боғлиқ дастурий вазифаларга алоқадор бўлади. Бу ўзак авваламбор сайловчиларнинг ўз номзодини оқилона равишда танлашга қаратилади. Яна бир ўзак номзод шахси ва имижи билан боғлиқ. Кўпинча аксарият сайловчилар доимо ҳам мафкуравий ёки иқтисодий жиҳатларга мойиллик билдиришга қараганда номзод “образи”га кўпроқ эътибор беради. Бунда яратилган сунъий “образ”нинг номзод шахсига мувофиқ келишининг унчалик аҳамияти йўқ. Асосий масала – бу сайловчиларнинг номзодга ишониши ҳисобланади. Download 33.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling