Исуна Хасэкура
Сайлов кампаниясининг иккинчи босқичи
Download 33.1 Kb.
|
2 мавзу
Сайлов кампаниясининг иккинчи босқичи – бу сайлов кампаниясининг илк даври бўлиб, у бошланган сиёсий жараёнларга доир таҳлилий ахборот материалларини эълон қилиб бориш ва бу жараённи қўллаб-қувватлаб бориш давридан иборатдир. Ҳар қандай бошқарув жараёнининг субъекти ўз фаолиятининг қанчалик самарадор эканлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши, амалга ошираётган чора-тадбирларининг сайловчиларга нечоғлиқ таъсир қила олиш даражаси ҳақида батафсил ахборотларга эга бўлиши лозим. Натижада сайлов жараёнини мувофиқлаштиришни янада самарали ташкил этишнинг янги имкониятлари туғилади. Сайлов кампаниясини таҳлилий ахборот билан таъминлаш натижасида икки томонлама алоқадорлик ўрнатилади: бир томондан – номзод ва унинг командаси билан сайловчилар ўртасида, иккинчи томондан – турли сайлов участкаларидаги сайловчилар ўртасида ўзига хос алоқалар ўрнатилади. Бу алоқалар номзодлар, сиёсий партиялар ва ташаббус гуруҳларига ўз фаолиятларини тартибга келтиришда, иш жараёнларида пайдо бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал қилишда, муҳолифий партия ва номзодларнинг «ҳужум»ларига ўз вақтида асосли жавоб қайтаришида, умуман олганда, ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Ахборот олиш, ахборотларни таҳлил этиш, ахборот алмашиш каби жараёнлар жамоатчилик фикрининг номзодга нисбатан муносабатида ўзгаришлар бўлишини, ўзаро рақиб номзодлар ва сайлов жараёнларига жалб қилинган бошқа сиёсий кучларнинг ҳаракатларини кузатиш имконини берадиган ўзига хос мониторинг вазифасини бажаради.
Сайлов кампанияси иштирокчилари ва ташкилотчилари учун муҳим бўлган ахборотлар сайлов ҳудудидаги барча соҳаларни ўзига қамраб олиши лозим: сайлов округидаги иқтисодий ўсиш, аҳолининг демографик таркиби, аҳолининг турмуш даражаси, илгари бўлиб ўтган сайлов натижалари, турли статистик ҳужжатлар таҳлили, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш, фокус-гуруҳлар3 фаолиятини ташкил этиш ва уни ёритиш; ўзаро рақиб номзодларнинг фаолятлари тўғрисида мунтазам равишда ахборотлар бериб бориш, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини контент таҳлил қилишга доир ахборотлар тўпланиб, улар умумлаштирилган ҳолда таҳлил этиб борилади. Сайлов кампаниясини таҳлилий ахборот билан таъминлаш, бу – сермашаққатли фаолият бўлиб, у журналистлар ва сайлов технологиялари мутахассисларидан юксак профессионал маҳорат ва кўникмалар талаб қиладиган жараёндир. Чунки, сайлов кампанияларига доир ахборотларни шакллантиришга нисбатан кичик бир юзаки ёндашув ҳам сайловолди стратегиясини ишлаб чиқишда уни амалга оширишда кўплаб имкониятларни бой бериб қўйишга олиб келиши мумкин. 2.1-жадвалда тажриба тез-тез учраб туриши билан ажралиб турадиган сайлов стратегисини амалга оширишнинг асосий босқичлари берилган. Бу жадвалда биринчи босқич сифатида сайловда иштирок этишга оид қарорлар қабул қилиш мавзуси қўйилган. Сайлов кампаниясида номзодлар ва уларнинг командаси сайловда ютиб чиқишга доир аниқ стратегик дастурлар ишлаб чиқмасдан туриб сайловчилар хайриҳохлигига эриша олмайдилар. Умуман, режасиз, аниқ стратегик дастурсиз фаолият бошлаган ҳар қандай номзод ва унинг командаси нафақат сайловларда ютқазади, балки илгари тўплаган обрў-эътиборини ҳам йўқотади. Сайлов кампаниясида номзод ва унинг командасини сайлов стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни «Қайси мавзудаги ахборотлар сайловчиларнинг электорал феъл-атворини номзод хоҳлаган томонга йўналтира олади?» деган саволга жавоблар топишга ҳаракат қилиш билан бошланади. Номзоднинг имижини ошириш учун, унинг нутқлари ва сайловолди дастурида нималарга эътибор бериш лозим? Қандай йўллар билан сайловчиларнинг эътибори ва ишончини қозониш мумкин? Албатта, мазкур саволлар учун топиладиган жавоблар сайлов кампаниясининг асосий мавзусига айланиши лозим. Download 33.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling