Исуна Хасэкура


Кампаниянинг асосий рекламавий мавзуси


Download 33.1 Kb.
bet3/10
Sana09.02.2023
Hajmi33.1 Kb.
#1181396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 мавзу

Кампаниянинг асосий рекламавий мавзуси. Одатда сайлов кампанияси рекламасида номзод ва сайловчиларнинг дастурий-мафкуравий қарашлари ойдинлашади. Лекин, доимо зарба бера оладиган мавзу ҳам мавжудки, у кампания шиорларида ўзини намоён қилади. Бу ҳикматли ва пурвиқор шиор сайлов кампаниясининг негизи бўлиб, у сайлов кампанияси концепциясининг шаклланиш босқичида ўртага ташланади.
Кучли концепцияни тавсифлайдиган бир неча унсурлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: лўндалик: ишончлилик; долзарб; жилвакорлик; сайловчилар қалбига мурожаат; мақсадга аниқ йўналганлик; кўплаб такрорланиши; тушунарли бўлиши.
Сайловолди дастур ва платформа ишлаб чиқиш. Номзоднинг дастури ва сайлов платформаси сайлов кампаниясининг асосий ресурсларидан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда сайловчилар кўпчилигини овоз олишда ана шу дастур асосий ўринни эгаллайди. Албатта, аниқ эҳтиёжларга қаратилган, ҳар томонлама асосланган дастурга зарурат кучлидир. Ана шу дастур номзод атрофига аҳолининг фикрлайдиган қисмини жалб этишга ундайди, маслакдош командани шаклланишига, стратегик вазифаларни мувафаққиятли амалга оширишга кўмаклашади. Шунинг учун ҳам номзоднинг дастурини ишлаб чиқиш - сайлов кампаниясига тайёргарлик кўришнинг энг масъулиятли қисми, ғалабани таъминлаш омилларидан биридир2.
Аҳоли эҳтиёжларини аниқлашнинг кўплаб манбалари мавжуд бўлиб, уларнинг ичида энг муҳимлари – бу сайловчилар билан шахсий мулоқотлар, матбуотни таҳлил этиш, мутахассислар томонидан алоҳида муаммолар бўйича вазиятли таҳлилларни амалга ошириш кабилар ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу муҳим стратегик ҳужжатни бир шахс мушоҳадаси ёки ҳисли-буёқли тасаввурлари билан тузиб бўлмайди. Чунки, дастур муаллифлари сайловчиларга “нима керак, нима керак эмас”лигини чуқур билишлари тақозо этилади.
Сайловолди дастурини ишлаб чиқиш технологияси қатор босқичлардан ўтишни талаб қилади:
1-босқич: жамиятда, хусусан муайян сайлов округидаги муаммоларни аниқлаб чиқиш;
2-босқич: мазкур муаммоларни бартараф этиш йўллари ва усулларини аниқлаб олиш;
3-босқич: дастурни ишлаб чиқиш;
4-босқич: дастурни апробация қилиш ва аҳоли турли ижтимоий қатламларини унга нисбатан пайдо бўлиши мумкин бўлган аксил таъсирини моделлаштириш;
5-босқич: дастур лойиҳасини аниқлаштириш, унинг кўп томонлама ва кўп вариантли бўлишига эътибор қаратиш.

Download 33.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling