O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕГИОНАЛ МЕТАМОРФИЗМ
РЕГЕНЕРАЦИЯ — 1) техникада иш
бажариб бўлган (эски) маҳсулотга даст- лабки сифатларини қайтариш. Мас, иф- лос машина мойини тозалаш, эски рези- нани суюлтириб, пластик масса (регене- рат)га айлантириш ва б; 2) иссиқлик тех- никасида — газсимон ёниш маҳсулотлари иссикдигидан ёнилғини, ҳавони ёки уларнинг аралашмасини иситишда фой- даланиш (иссиқлик қурилмаларида); 3) ядро техникасида — реакторда ишлатил- ган ядро ёнилғисини радиокимёвий ва кимёвийметаллургик қайта ишлаш жара- ёнлари мажмуи. Бунда ядро ёнилғисидан ёниб улгурмаган бирламчи ва йиғилган иккиламчи ёқилғи ажратиб олинади. Р. радиоактив парчалардан тозалаш ва улар- ни кўмиш б-н биргаликда олиб борилади. www.ziyouz.com кутубхонаси 125 РЕГИОН (лот. регио — ўлка) — йирик ҳудудий бирлик (Мас, табиий, иқтисодий, сиёсий Р.); одатда, рнга нис- батан каттароқ бўлади. РЕГИОНАЛ ГЕОГРАФИЯ — географиянинг алоҳида ва муайян ҳудудларни ўрганадиган соҳаси. Бирор- та материк, мамлакат, маъмурий бирли- клар ёки табиий географик ўлка, таби- ат зонаси, рн унинг тадқиқот объекти бўлиши мумкин. Р.г.га оид асарларда ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шаро- ити, хўжалиги ва аҳолисининг маҳаллий (шу жойга хос) хусусиятларини ажратиб кўрсатишга алоҳида эътибор берилади. РЕГИОНАЛ МЕТАМОРФИЗМ — тоғ жинсларининг йўналган (бир томон- га) ва гидростатик (ҳар томонга) босим ва трада бўлган чуқур трансмагматик эритма (флюид)лар таъсирида содир бўладиган ўзгаришлари мажмуи. P.m. катта регионлар доирасида тоғ жинслари структураси ва минерал таркибининг бур- мали тоғлар ҳосил бўлиши ва орогенез б-н боғлиқ ҳолдаги чуқур ўзгаришларда намоён бўлади. Тоғ жинсларининг сла- нецли ва гнейсли текстураси бир томон- лама босим б-н боғлиқ. Гидростатик босим чуқурлик б-н белгиланади; бо- симнинг ортиши б-н минераллар орасида метаморфик реакциялар вужудга келади, натижада тоғ жинсларининг ҳажми ка- маяди. Гидростатик босимига қараб ме- таморфик жинсларнинг чуқурлик фаци- ялари ҳарорати бўйича Р.м.нинг юқори, ўртача ва паст даражаси фарқланади. Р.м. маҳсулотлари (амфиболитлар, гнейслар, мигматитлар) қад. қалқонлар ва кристал- ли массивларда ер юзасига чиқиб қолган. Катта чуқурликларда Р.м. одатда, бир хил таркибда бўлиб, юзароқда эса турлича даражада бўлади. Метаморфизм дара- жаси антиклинорийлар, гранитгнейсли гумбазларда камроқ кузатилади (қ. Тоғ жинслари метаморфизмы). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling