O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕГЕНЕРАЦИЯ
РЕГЕНЕРАТОР (лот. regenero —
тиклайман) — иссиқлик техникаси д а — иссиклик элтгич (буғ, газ, суюқлик) дан ажраладиган иссикликни регенера- ция қилиш (иссиклиқдан фойдаланиш) учун мўлжалланган иссиқлик йиғгич (ўтга чидамли пишиқ ғиштин терма) ли бир ёки бир нечта камерадан иборат бўлади. Печь ёки иссиклик агрегатидан чиқадиган «қайноқ» ёки печь ёки агре- гатга кирадиган «совуқ» иссиклик элт- гич иссиклик йиғгич элементни галмагал қамраб ўтади. «Кайноқ» иссиклик элтгич иссиклик йиггични қиздиради, «совуқ» иссиқлик элтгич эса ундан қизийди. Ис- сиклик элтгич узлуксиз кирадиган ва даврий равишда кирадиган Р.лар бор. Уз- луксиз Р.да ҳаво траси 1000—1200° гача қизийди. Даврий Р.да иссиклик йиггич қўзғалмас бўлади, «совуқ» иссиқлик элт- www.ziyouz.com кутубхонаси 124 гич айланиб турувчи ҳаво патрубоклари- да 400° гача қизийди. Металл Р.лар ҳам бор, лекин улар камроқ қўлланади. Р. ме- таллургия ва шиша саноатида, энергети- ка ва б. соҳаларда ишлатилади. РЕГЕНЕРАЦИЯ (лот. regeneratio қайта тикланиш) (биологияда) — орга- низмнинг йўқотган ёки жароҳатланган органлар ва тўқималарни тиклаш хусуси- яти (хусусий Р.), шунингдек, унинг айрим қисмларидан бир бутун организмнинг тикланиши (соматик эмбриогенез, веге- татив кўпайиш). Р. терминини француз табиатшуноси Р.Реомюр (1712) киритган. Одам ва ҳайвонларда Р. репаратив (олиб ташланган ёки нобуд бўлган ту- зилмалар ўрнига янгисининг ҳосил булиши) ва физиологик (йукртилган тузилмалар урнига янгисининг ҳосил бўлиши) бўлади. Физиологик Р. кўпроқ учрайди (Мас, сут эмизувчиларда қон ва айрим эпителий ҳужайраларининг ян- гиланиб туриши). Р. турли ҳайвонларда турлича ривожланган. Кўпчилик тубан умуртқасиз ҳайвонлар (ғовак танли- лар, бўшлиқичлилар)да тананинг ки- чик парчасидан яхлит организм ривож- ланиши мумкин. Тубан умуртқалилар (сувда ва қурукликда яшовчилар, судра- либ юрувчилар), шунингдек, бир қанча юксак умуртқасизлар (ҳалқалилар, қисқичбақасимонлар, игнатерилилар)да кўз қисмлари, дум, ичак ва тўқималар, одам ва сут эмизувчиларда эса фақат айрим тўқималар тикланади. Шаро- ит ўзгарганида гетероморфоз келиб чиқиши мумкин. Р. механизмларини ҳужайравий манбалар, ҳужайралараро ва тўқималараро таъсирлар, гормонлар ва б. биологик фаол моддалар таъсири, нерв ва иммун системалари, шунингдек, генетик омиллар орқали тушунтириш мумкин. Ҳар хил органлар ва тўқималар Р.сида кам ихтисослашган (кўпчилик ҳайвонларда) ва ихтисослашган (тубан умурткалиларда) ҳужайралар иштирок этади. Мас, одам ва хайвонларда суяк тўқимаси Р.си остеоген (суяк ҳосил қилувчи), мускул тўқимаси Р.си йўлдош (сателлит) ҳужайралар б-н боғлиқ. Орга- низмнинг ёши, моддалар алмашинуви- нинг интенсивлиги, эндокрин ва нерв си- стемаси ҳолати, касалликлар Р.ни кучай- тириши ёки секинлаштириши туфайли патологик Р. рўй бериши мумкин. Бунда жароҳат узоқ вақт битмайди. Ўсимликларда Р. йўқотилган қисмининг ўрнида [Мас, поянинг жароҳатланган жойи ғудда (каллюс) б-н қопланади] ёки бошқа жойда кузати- лади (Мас, учки новда кесилганида ён новдаларнинг ўсиши тезлашади, кузда тўкилган барглар ўрнига баҳорда янги барглар ҳосил бўлади). Лекин кўпинча Р. бирон куч таъсирида узиб олинган қисмнинг тикланиши тарзида тушунила- ди. Табиатда иддиз, издизмева, поя, барг бачкилари, алоҳидаланган ҳужайралар, протопластлар, айрим сувўтларда кўп ядроли протоплазмасининг айрим қисмлари Р.си кенг тарқалган. Р.нинг йўқотилган органларнинг қайта тикла- ниши ва вегетатив кўпайишига биологик мосланиш сифати ўсимликшуносликда, боғдорчилик, ўрмончилик ва гулчиликда катта аҳамиятга эга. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling