O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕВМОКАРДИТ, ревматик кар-
дит (юн. kardia — юрак) — ревматизм 
оқибатида келиб чиқадиган юрак касал-
лиги. Бунда юракнинг ички (эндокардит), 
мускулли (миокардит) ва ташқи (пери-
кардит) қаватлари яллиғланиши мумкин. 
Бемор дармонсизланади, иситмалайди, 
юраги тез-тез уради ва оғрийди, нафаси 
қисади. Р.дан сўнг кўпинча юрак поро-
клари келиб чиқади. Р. енгил кечганда 
(бўғимлар яллиғланмай, касаллик белги-
лари рўйирост кўринмаганда) касаллик 
беморни безовта қилмай, ўтиб кетиши 
ҳам мумкин, шунга қарамасдан юрак-
да жиддий патоморфологик ўзгаришлар 
юзага келади. Шунинг учун ҳам ревма-
тизмнинг дастлабки аломатлари вужудга 
келганда дарҳол врачга мурожаат қилиш 
зарур (қ. Ревматизм). Р. қайталаганда бе-
морнинг аҳволи оғирлашади, қон айлани-
ши бузилади, шунингдек, юрак пороги ва 
миокардда чандикли ўзгаришлар пайдо 
бўлиши кузатилади. Р.нинг олдини олиш 
ва даволащда врачга учрашиб, унинг 
кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ке-
рак.
РЕВОЛЬВЕР (лот. revolvo — айла-
наман) — айланувчи барабанмагазинли, 
кўп зарядли, ўйма стволли шахсий ўқ 
отар қурол; тўппонча тури. 100 м гача ма-
софадаги жонли нишонни шикастлайди. 
Калибри 7,62—11,56 мм, оғирлиги 0,75—
1,3 кг, барабанидаги патронлар сони 
—6—7. Ўқ отилганда барабан айланти-
риш механизми барабанни айлантиради. 
Дастлабки (16— 19-а.лар) Р.лар пилтали 
ва чақмоқли бўлган, уларнинг барабани 
қўлда айлантирилган. 19-а.нинг 10—30-
й.ларида барабанни механик равишда 
айлантирадиган Р.лар ихтиро килинди. 
1895 й.да наган тизимидаги Р. намуна-
си ишлаб чиқарилди. Вазифасига кўра, 
Р. ҳарбийлар, полициячилар, фуқаролар 
ишлатадиган ва спортда қўлланиладиган 
хилларга бўлинади. Автоматик пистолет-
ларнинг пайдо бўлиши ва ривожлани-
ши муносабати б-н армия ва флот Р. б-н 
қуроллантирилмайдиган бўлди. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling