O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕВМАТОЛОГИЯ (ревматизм ва 
...логия) — клиник тиббиёт бўлими. Р. 
ревматик касалликларни: бириктирувчи 
тўқималарнинг системали касалликлари 
(ревматизм, системали қизил волчанка, 
системали склеродермия, дерматомио-
зит ва тугунчали периартериит), артрит-
лар (ревматоид ва б.), остеоартрозларни 
ўрганади. Ревматологик касалликлар 120 
дан ортиқ нозологик шаклларни ўз ичига 
олади. Р. масалалари б-н клиницистлар
морфологлар, иммунолог ва биокимё-
гарлар, физиологлар, радиологлар ва б. 
шуғулланади. Р. нефрология, кардиоло-
гия, гематология, пульмонология ва тиб-
биётнинг бошқа бўлимлари б-н чамбар-
час боғлиқ.
Бўғимларнинг 
(ревматик) 
яллиғланишини дастлаб Гиппократ тав-
сифлади. «Ревматизм» терминини тибби-
ётга биринчи бор 2-а.да Гален киритди. 
19-а.га келиб ревматизм ҳаракат орган-
ларининг бошқа касалликларидан ажра-
тиб ўрганила бошланди. 19-а.нинг 30-й.
ларида замонавий Р.нинг асосчилари — 
француз олими Ж.Б.Буйо ва рус олими 
Г.И.Сокольский бўғимлар яллиғланиши 
б-н юрак зарарланиши ўртасидаги ўзаро 
боғликдикни аниқладилар (шунинг учун 
ревматизм БуйоСокольский касаллиги 
деб ҳам аталади). С.П.Боткин ревматизм-
нинг инфекцияга алоқадорлигини очиб 
берди.
Ўзбекистонда 30-й.лардан ревматизм-
га қарши даво чоралари кўрилйши муно-
сабати б-н Р. мустақил илмийамалий фан 
сифатида шаклланди. Бунда терапевт 
проф.лар М.И. Слоним, З.И.Умидова ва 
б.нинг. ҳиссаси катта. Ревматизм, бўғим 
ва бириктирувчи тўқима касалликлари 
муаммолари б-н акад. Р.А.Каценович, 
И.А.Мирзоян, 
С.Н.Йўлдошева, 
Н.Р.Нуриддинов, 
Х.И.Янбаева, 
Т.С.Солиев ва б. шуғулланади. Ревма-
тоидли артрит, боднииг тарқалиши, ри-
вожланиши, клиник кечиши ўрганилди 
(Р.А.Қорабоева), ревматик касалликлар-


www.ziyouz.com кутубхонаси
122
да иммун ҳолат устида тадқиқот олиб 
борилди.
Кейинги йилларда йирик даволаш 
ва илмий муассасалар негизида ташкил 
этилган ихтисослаштирилган амбулато-
рия даволаш курси марказларининг кен-
гайтирилиши ревматоидли артрит, шакл 
бузувчи остеоартроз, подагра, анкилоз-
ловчи спондилоартрит (Бехтерев касал-
лиги) каби касалликлар устида тадқиқот 
ишларини ривожлантиришга имкон бер-
ди.
Аҳоли 
ўртасида 
ревматизмнинг 
тарқалишини камайтириш, айниқса, бо-
лалар ва ўсмирларда юрактомир систе-
масини зарарлайдиган ревматик касал-
ликларнинг олдини олиш, беморларни 
ҳар томонлама текшириш, касалликни 
тез аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам 
кўрсатиш ишини тобора яхшилаш, Р. 
марказларини кенгайтира бориш, да-
волаш усулларини такомиллаштириш 
Р.нинг ҳозирги долзарб вазифаларига ки-
ради.
Тўхтасин Солиев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling