O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕАНИМАЦИЯ 
(ре... 
ва 
лот. 
animatio — жонлантириш, тирилтириш) 
— клиник ўлим ҳолатидаги (қ. Терминал 
ҳолат) кишиларни тирилтириш, шунинг-
дек, ҳаётий муҳим аъзоларнинг бахтсиз 
ҳодисалар, касаллик ва унинг асоратла-
ри натижасида тўсатдан йўқолган ёки 
ўзгарган функцияларини тиклаш учун 
кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи. 
Нафас олиш ва юрак фаолияти тўхтаганда 
ёки амалда нафас ҳам, қон айланиш ҳам 
организм эҳтиёжини таъминлай олмай 
қолган ҳолларда Р. қўлланилади. Р. ма-
салаларини реаниматология ўрганади. 
Реаниматологиянинг тараққий этиши 
эндиликда Р. усулларидан бевосита жон-
лантиришда эмас, балки моддалар (сувэ-
лектролит, газ) алмашинувининг кескин 
бузилиши, қон айланиши, нафас, жигар, 
буйрак фаолиятининг нуқсонларида 
ҳамда операциялардан сўнг аъзолар 
функциясини тиклашда ҳам фойдаланиш 
имконини берди. Яшашга крбилиятли 
организмнигина тирилтириш мумкин. 
Р. тадбирларини огир механик шикаст-
ланишдан, шу жумладан, шикастланиш 
оқибатидаги шок, қон кетиши, ток ури-
ши, кучли заҳарланиш, бўғилиш, сув-
га чўкиш, термик куйиш, совқотиш ва 
ҳ.к.дан ўлаётган вактда қўллаш лозим. 
Р.ни кўпинча «интенсив терапия», «ин-
тенсив парвариш» дейилади. Демак, 
тўсатдан юз берувчи ўлим б-н тугайдиган 
ҳар қандай танг ҳолат реанимацион тад-
бирларни зудлик б-н амалга оширишни 
тақозо этади. Р. ўтказишда турли воси-
талар, жумладан, электрон асбоблар (де-
фибриллятор, электростимулятор ва ҳ.к.) 
ва б. аппаратлар, хирургия усуллари (тра-
хеостомия, пункция, йирик томирларга 
катетер қўйиш), доридармонлардан фой-
даланилади, шунингдек, юракни бевоси-
та (яъни, кўкрак қафасини очмай туриб) 
массаж килиш, аппаратсиз сунъий нафас 
олдириш ва ҳ.к. усуллар қўлланади. Р.ни 
врач, ҳамширалар, шунингдек, махсус 
тайёргарликдан ўтган бошқа соҳадаги 
кишилар бажаради, тез ёрдам ходимлари 
малакали реанимацион ёрдам кўрсатади.
Р. чора-тадбирларининг тўла ком-
плекси махсус Р. ва интенсив терапия 
бўлимларида ўтказилади, бу бўлимлар 
неврология, кардиология, хирургия ва 
б. марказларда ташкил топса, шу асосда 
тармоклар (кардиологик, токсикологик 
ва ҳ.к.)га бўлинади. Йирик вилоят ёки 
шаҳар касалхоналарида тузилган. Р. мар-
казлари кўп тармокди бўлади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling