O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕАЛИЗМ (лот. realis — моддий,
ҳақиқий) — фалсафий йўналиш. Унга кўра, онгдан ташқаридаги мавжуд реал- лик гўё идеал объектларнинг мавжудли- гидан (Платон, ўрта аср схоластикаси) ёки субъект, билиш жараёни ва тажрибага боғлиқ бўлмаган билиш объектидан (20- www.ziyouz.com кутубхонаси 114 а. фалсафий Р.и) иборатдир. Ўрта аср Р.и универсалийлар (умумий тушунчалар) реал ва онгга боғлиқ бўлмаган ҳолда мав- жуд деб уқтирган (қ. Номинализм). Ҳоз. замон фалсафасида реалистик оқимлар устуворлик қилади. Замонавий Р.нинг муҳим йўналишлари: тарихий матери- ализм, неореализм, неотомизм ва янги онтология ҳисобланади. Янги онтологи- янинг мазмунини метафизик Р. ташкил этади. Таҳлил марказида реаллик бизга қандай берилган ва уни биз қай даражага- ча била оламиз деган масала туради. Ҳоз. замон Р.ига феноменология ва экзистен- циализм муҳим ҳисса қўшяпти. РЕАЛИЗМ — воқеликни, мавжуд борлиқни бадиий адабиёт ва санъат (тас- вирий санъат, театр, мусиқа ва б.)нинг ифода воситалари орқали ўзига ўхшаш шаклларда ҳаққоний акс эттириш. Ада- биёт да Р. — ҳаётни воқеликдаги воқеа ва ҳодисаларга мувофиқ равишда образлар орқали акс эттириш методи. Р. адабиёт- нинг ўзини ва ташқи оламни билиш во- ситаси сифатидаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда воқеликни барча зиддиятла- ри б-н қамраб олишга интилади, ёзувчига ҳаётнинг барча томонларини чекланма- ган ҳолда акс эттириш имкониятини бе- ради. Р. методига асосланган адабиётда ҳаёт ҳақиқатини тасвирлаш тамойили устувор аҳамиятга эга. Бинобарин, Р. ада- биёти жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг юксак босқич ҳисобланади. Р. кенг маънода Гомер ва Данте, Шек- спир ва Расин, Фирдавсий ва Навоий ижо- дига ҳам хос хусусият, зеро, ҳаётийлик ва самимийлик бу мумтоз ижодкорлар- нинг асарларида катта маҳорат б-н ифо- да этилган. Аммо Р. адабий метод ёки адабий йўналиш сифатида ёзувчидан воқеликни ҳаётий ва ҳаққоний акс эт- тириш тамойилига изчил риоя этишни, инсон ва ташқи оламни онгли равишда ўрганиш ва билишни тақозо этади. Шу маънода жаҳон адабиёти 19-а.га келиб- гина ўз тараққиётининг Р. методига асос- ланган янги босқичига эришди. Р.нинг метод сифатида пайдо бўлиш вақти масаласида адабиётшунослик- да турлича қарашлар мавжуд. Айрим тадқиқотчилар ҳаётни реалистик тасвир- лаш усуллари қадим замонлардан бери давом этиб келаётгани ва бу усулларнинг турли босқичларни босиб ўтганини на- зарда тутиб, антик Р, Уйғониш даври Р.и, маърифатпарварлик Р.и ва социали- стик Р. тушунчаларининг мавжудлиги ҳақидаги қарашларни олға суриб келади- лар. Бошқа тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Р. ижодий метод сифатида 18-а.да оилавиймаиший ва ижтимоиймаиший романлар яратилиши б-н бир вақтда май- донга келган. Р.нинг 19-а. 30-й.ларида Европа адабиётида шакллана бошлаган- лиги ҳақидаги фикр аксар адабиётшу- нослар томонидан қабул қилинган бўлиб, бу фикр Европа халқлари адабиётларида воқеликни ҳаққоний тасвирлаш тамойи- ли юксак ижтимоийтаҳлилий шакллар- да кенг ва теран ифодаланганлиги б-н тасдиқланади. Романтизм б-н 19-а.нинг 1-ярмида- ги Р. ўртасида аниқ чегара йўқ. Бу ҳол О. Бальзак («Сағри тери тилсими»), Г. Стендаль («Парм ибодатхонаси»), В. Гюго, қисман Ч. Диккенс асарларида ёрқин кўринади. Айни пайтда романтик мотивлар реалистик асарларнинг бадиий тўқимасида яшашда узоқ вақт давом этди (Стендалнинг «Қизил ва қора», М. Ю. Лермонтовнипт «Замонамиз қаҳрамони» ва б.). 19-а. ўрталарида Европа адабиёт- ларининг романтизм анъаналаридан ке- скин узоқлашиши б-н Р.нинг метод сифа- тида шаклланишида янги давр бошланди (Г. Флобер, Г. Мопассан, У. Теккерей ва б). Россия 19-а.нинг 20—30-й.ларида А.С. Пушкин («Евгений Онегин», «Бо- рис Годунов», «Капитан қизи», сўнгги давр лирикаси), шунингдек, А. С. Гри- боедов («Акллилик балоси»), И. А. Кри- лов (масаллар) асарлари б-н Р.га пой- девор қўйилди. Кейинчалик И. А. Гон- чаров, И. С. Тургенев, Н. А. Некрасов, А.Н. Островский ва б. рус адабиётида www.ziyouz.com кутубхонаси 115 Р.нинг узилкесил қарор топишига муҳим ҳисса қўшдилар. 19-а. рус адабиётида воқелиқдаги салбий ҳолатлар бутун ке- скинлиги б-н фош этилганлиги сабабли А. М. Горький бу давр Р.ини танқидий Р. деб атаган. Н. В. Гоголь асарларида, айниқса, яққол кўринган танқидий Р. анъаналари А. П. Чехов ва қисман А. М. Горький ижодида давом эттирилди ва ри- вожлантирилди. Л. Н. Толстой ва Ф. М. Достоевский ижоди рус Р.ининг чўққиси ҳисобланади. 20-а.нинг 30-й.ларида социалистах Р. методининг сунъий равишда ўйлаб топи- лиши ва ёзувчилардан шу метод асосида ёзишнинг талаб қилиниши натижасида Р. анъаналаридан узоқлашиш жараёни бошланди ва бу жараён шахсга сиғиниш фожиалари фош этилган 60-й.ларга қадар давом этди. Ўзбек адабиётида ҳаётни реалистик тасвир этиш майллари гарчанд Навоий, Бобур ва б. ёзувчилар ижодида кўринган бўлсада, бу майллар Турди, Махмур, Гулханий, кейинчалик Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз сингари шоирлар ижоди- нинг асосий йўналишини ташкил эта бошлади. Айниқса, миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намояндалари М. Беҳбудий («Падаркуш»), Фитрат («Му- нозара», «Ҳинд сайёҳи баёноти», 1917— 19й.лар шеърияти), Чулпон (1914—21 й.лар шеърияти, «Қурбони жаҳолат» «Вайроналар орасидан», «Кеча ва кун- дуз»), Қодирий («Улокда», «Жувонбоз», «Калвак Маҳзумнинг хотира дафтари- дан», «Тошпўлат тажанг нима дейди?», «Ўтган кунлар»), Ҳамза (миллий шеъ- рлар, «Заҳарли ҳаёт» «Паранжи сирла- ри») ва б. ижодида Р. адабий метод сифа- тида аниқтайин қирраларини касб этди. Бу ёзувчиларнинг бир қисми, миллий менталитетни ҳисобга олган ҳолда, реа- листик асар тўқимасига сентиментализм ва романтизм унсурларини ҳам олиб кир- дилар. Шунга қарамай, ўзбек адабиётида Р.нинг адабий метод сифатида шакллани- ши худди шу давр адабиёти б-н боғлиқ. Ўзбек адабиётида Р.нинг шаклла- нишида Айний («Бухоро жаллодлари», «Дохунда», «Куллар»), Ойбек («Қутлуғ қон», «Навоий», «Қуёш қораймас», ҳарбий лирика), Ғафур Ғулом («Шум бола», «Ёдгор», уруш даври лирикаси), шунингдек, Ҳамид Олимжон («Зайнаб», «Зайнаб ва Омон», лирика), Шайхзода («Мирзо Улуғбек», лирика), Миртемир, Зулфия ва б. ёзувчиларнинг хизматлари катта. Социалистик Р. «очиқ система» деб эътироф этилган 60—70-й.ларда Шухрат («Шинелли йиллар»), О. Ёқубов, («Улуғбек хазинаси»), П. Қодиров («Юл- дузли тунлар»), Э. Воҳидов, А. Орипов, Рауф Парфи, Омон Матжон, кейинча- лик ҳ. Худойбердиева, Тоғай Мурод ва б. ёзувчилар ижоди туфайли ўзбек ада- биётидаги Р. ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. Ўзбек адабиётида Р.нинг қарор топишида, бир томондан, миллий адабий заминдан озиқланиш, ик- кинчи томондан эса, рус ва жаҳон реали- стик адабиётининг энг яхши анъаналари ва тажрибаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тасвирий санъатда Р. ижодкор ҳаётдан саралаб олган муҳим воқеа ва ҳодисаларни ўзининг эстетик қарашлари асосида акс эттиради. Санъат турлари ва жанрларида Р. анъаналари турлича кўринишларда намоён бўлади. Реалистик санъат моҳияти жиҳатидан борлиқнинг оддий содда ўхшаши бўлса ҳам, қуруқ кўчиришга мойил бўлган натуралистик санъат (натурализм)дан кескин фарқ қилади. Р. ўз ечими ва шаклланиши жиҳатидан романтизм б-н ёнмаён турга- ни ҳолда ҳаққонийлиги ва ҳаёт ҳақиқати тамойиллари б-н ундан ажралиб туради. Р. тараққиёти давомида ўзгариб боради, аниқ, тарихий ўзига хос хусусиятлар- га, турли услубий шаклларга эга бўлади (Мас, антик P., Уйғониш даври Р.и, маъ- рифатпарварлик Р.и ва ҳ. к.), улар ўзаро ворислилик б-н боғланади; антик давр ижодкорлари реал ҳаётни мифологик қаҳрамон ва маъбудлар тимсолида акс эттирган (ҳайкалтарош Мирон, Лисипп, Поликлет, Праксител ва б.); Уйғониш www.ziyouz.com кутубхонаси 116 даври ижодкорлари антик давр яратган шакллардан фойдаланиб, даврнинг ин- сонпарварлик ғояларини тасвирлашга эришдилар, Р. методи юксак поғонага кўтарилди (Жотто, Донателло, Леонардо да Винчи, Рафаэль, Микеланжело, Тици- ан ва б.) 18-а. маърифатпарварлар санъа- тида рассомлар яшаётган муҳит ўзининг тарихийҳаққоний шаклларида аксини топди (инглиз У. Хогарт, француз Ж. Грёз ва б.), Ф. Гойя ижоди Р. услубининг қарор топишида алоҳида ўрин тутади. Р., воқеликни айнан ўзига ўхшатиб акс эттириш б-н чегараланмай, балки ин- соннинг ҳали рўёбга чиқмаган, ишга ту- ширилмаган имкониятларини ҳам уз та- саввури б-н тўлдириб тасвирлаши ҳамда асарга хаёлий образ ва унсурлар кирити- ши мумкин. Бадиий ижодда Р. ижтимоий ҳаётдаги иллат ва зиддиятларни акс эт- тириш орқали уни жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш ва тасвирланган воқеликка ҳукм чиқаришдан иборат бўлган; 19- а. Р.и танқидий йўналашда бўлганлиги учун танқидий Р. деб юритилади. Ҳикоянависликнинг ортиши борлиқни янада чуқурроқ ёритиш имконини бер- ди, реалистик санъат имкониятларини кенгайтирди. Рассомлар асарда ишлатил- ган ҳар бир буюм ва унсурни ифодали ва асар ғоясини очишида хизмат қилишига ҳаракат қилдилар. 19—20-а.лар Р.и учун умумий хусусият бу унинг тарихийлиги, инсон характерини ифодалашда аниқ та- рихий шартшароитни ҳаётга яқин қилиб олинишидир (О. Домье, Г. Курбе, И. Ре- пин, Р. Гуттузо ва б.). 20-а. бошида Р.нинг янги босқичи («20-а. Р.») шаклланди: немис К. Коль- виц, швейцариялик Т. Стейнлен, бельги- ялик Ф. Мазерель, француз рассоми М. Утрилло, А. Марке ва ҳайкалтароши А. Майоль, А. Бурдель, мексикалик Д. Ри- вера, Д. Сикейрос, италиялик Р. Гуттузо, Ж. Манцу, америкалик Р. Кент, А. Рефре- жье ва б. 20-а. Р.и авангард услублари б-н рақобатда ифода ва тасвир воситаларини бойитди. Ўзбекистон санъатида Р. дунёвий йўналиш тамойиллари, демократик ҳамда маърифатпарварлик ҳаракатлари заминида камол топди. Дастлаб содда ибтидоий санъат намуналарида, кейин- чалик юксак даражада ривожланган ми- ниатюра санъатида Р. унсурлари кўзга ташланади. Замонавий тасвирий санъ- атда 19-а. охири —20-а. бошларида Р. шакллана бошлади. 20-а.нинг 20—30-й. ларида миллий реалистик жараёнлар Б. Ҳамдамий, Л. Насриддинов, Л. Абдул- лаев ва б. рассомлар асарларида ривож- ланди. Ўзбекистонлик реалист рассом- лар илғор қараш ва йўналишларда шкод қилиб Р.ни янги имкониятлар б-н бойит- мокда. Театрда Р. воқеликни ҳаққоний, объ- ектив акс эттиришдан иборат вазифани англатадиган тушунча; санъат асарлари- да ўзига хос воситалар ёрдамида инъикос этилган ҳаёт ҳақиқати. Ўзбек халқ театри- да Р. элементлари кадимдан мавжуд эди. Профессионал театрлар саҳнасида Р. дра- матургияси асарлари саҳналаштирилди. Ўзбек актёрлари Европа реалист актер- ларининг ижодидан самарали фойда- ландилар. Р.нинг етакчи принциплари: ҳаётнинг муҳим томонларини муаллиф- нинг юксак идеаллари даражасида объ- ектив акс эттириш; типик шароитдаги типик характерларни уларнинг индиви- дуал хусусиятлари б-н ифодалаш, асарда бадиий фантазиянинг шартли шакллари (афсона, миф, рамз, муболаға ва ҳ.к.)дан фойдаланиш (хусусан, 20-а. Р.ида) б-н бирга тасвирнинг ҳаётий ҳаққонийлигига риоя қилиш; шахс ва жамият (уларнинг алоқалари ва зиддиятлари) муаммолари- га қизиқишнинг кучлилиги. Ад.: Проблемы становления реализма в литературах Востока. Материалы дис- куссии, М., 1964; Ҳайитметов А., Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан, Т., 1970; Сучков Б., Исторические судь- бы реализма, М., 1973; Николаев П.А., Реализм как творческий метод, М., 1975; Каримов Э., Развитие реализма в узбек- ской литературе Т., 1975; Андреев Ю. А. Движение реализма, М., 1978. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling