O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕАНИМАТОЛОГИЯ (реанимация 
ва ... логия) — организмни жонлантириш 
ва тасодифий ўлимдан сақлаб қолиш 
ҳақидаги фан; тиббиётнинг бир бўлими. 
Р., асосан, шикастланиш, операция пай-
тида, шунингдек, клиник амалиётда на-
фас аъзолари, қон айланиши, эндокрин 
система, моддалар алмашинуви ва б. жа-
раёнларнинг бузилишидан юзага келади-
ган оғир ҳолларда организмнинг ҳаётий 
муҳим функцияларини бошқариш ва ти-
клаш масалаларини ўрганади.
Қадимдан врачлар ўз давридаги мав-
жуд шифобахш воситалар ёрдамида 
ҳали яшаши мумкин бўлган соғлом ор-
ганизмни тасодифий ўлимдан саклаб 
қолиш учун курашиб келганлар. Ўрта 
асрларда А. Везалий қамишдан ясалган 
найча б-н ҳайвонларга сунъий нафас од-
дириш устида тажрибалар ўтказди. 17-а. 
охирларига келиб ўлим ва организм ҳаёт 
фаолиятининг тикланиш жараёнлари 
қонунлари ўрганила бошланди. Р. тибби-
ётнинг мустақил илмийамалий бўлими 
сифатида 20-а. ўрталарида шаклланди. 
Уруш йилларида ярадорларда учраган 
геморрагик ва кучли оғриқ таъсирида юз 
берган шок ҳолати ҳамда ҳаво етишмас-
лиги сабаблари ва ҳ.к.ни ўрганиш Р.нинг 
ривожланишига ёрдам берди.
Р. ҳозирги замон фани ютуқларига, 
хусусан, организм турли системалари 
функциясининг бузилиши тўгрисида 
огоҳлантирадиган электрон аппарати 
хамда нафас олиш ва қон айланишини 
сақлаб турадиган аппаратлар ва ҳ.к.га та-
янади.
Ўлим тез рўй берадиган биоло-
гик ҳодисагина бўлиб қолмай, бал-
ки узоқ давом этадиган бир неча давр 
ва 
ҳолатлардан, 
ҳаётнинг 
охирги 
босқичлари — терминал ҳолатдан сўнг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
118
юз берадиган жараёндир. Агар кли-
ник ўлим вақти қисқа бўлиб, ҳаёт учун 
муҳим аъзолар фаолияти сўниб улгурма-
ган бўлса, организмни жонлантириш, газ 
алмашинуви, қон айланишини тиклаш 
тадбирлари кўрилади. Бунинг учун орга-
низмнинг биргина системаси эмас, балки 
марказий нерв системаси, юрактомир си-
стемаси, газ алмашинуви, эндокрин си-
стема ва б. муфассал ўрганилади.
Р.нинг асосий вазифаси ҳаётдан 
ўлимга ўтиш даврини ва тирилтириш-
дан сўнг ўлимдан ҳаётга қайтиш даври-
нинг биологик қонунларини ўрганиш, 
шунингдек, терминал ҳолатнинг олдини 
олиш, жонлантирилган организмни да-
волаш, ўлим сабаблари ва организмни 
жонлантириш мумкин ёки мумкин эмас-
лигини аниқлашдир. Р. патофизиология, 
хирургия, анестезиология каби фанлар 
б-н чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистондаги 
тиббиёт интларида Р. кафедралари бўлиб, 
у ерда Р.нинг энг долзарб масалалари 
устида и.т. ишлари олиб борилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling