O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕАКТИВЛАР
РЕАКТИВ
ҲАРАКАТ — ҳаракатланаётган жисм (реактив двига- тель, снаряд ва б.) дан чикаётган газ, буғ ва б. иш жисмлари таъсирида вужудга келадиган ҳаракат. Р.ҳ.ни реактив тортиш кучи ҳосил қилади. Реактив тортиш кучи — иш жисми (ёнилғи ёнишидан ҳосил бўладиган газсимон моддалар)нинг дви- гателнинг иш сиртига кўрсатадиган бо- симига тенг таъсир этувчи куч. Р.ҳ. реак- тив двигателларда юз беради (қ. Реактив куч). РЕАКТИВЛАР —қ. Кимёвий реак- тивлар. РЕАКТОР (ре... ва лот. actor — ҳаракатга келтирувчи) — 1) электр Р. — қисқа туташув токини чеклаш ва тармоқда қисқа туташув содир бўлганда тақсимлаш қурилмалари шиналари- да етарлича кучланишни тутиб турув- чи юқори вольтли электр аппарати. Индуктивлик ғалтагига ўхшаш ясала- ди. Электр узатувчи линиянинг сиғим ўтказувчанлигини компенсациялайдиган шунтловчи Р., қисқа туташиш токини чеклайдиган ток чекловчи Р., ерга улаш сиғим токларини компенсациялайди- ган, ерга уланадиган, ей сўндирувчи Р. ларга бўлинади; 2) кимёвий Р. — кимё- вий реакциялар ўтказиладиган аппарат. Аломатларига кўра, гомоген тизимлар ва гетероген тизимларда ўтказиладиган реакциялар учун паст, ўртача ва юқори босимли хилларга бўлинади. Саноатда колонка, камера, автоклав ва б. номлар б-н аталади; 3) биологик Р. (ферментёр) — микроорганизмларни озуқа муҳитида ва холи шароитда кўпайтириб турли био- логик маҳсулотлар олишга мўлжалланган аппарат. Даврий ва узлуксиз ўстириш, www.ziyouz.com кутубхонаси 113 аэроб (аэрация учун ҳаво бериб турила- диган) ва анаэроб ўстириш хилларига бўлинади; 4) ядро Р.и — бошкариладиган занжир реакцияси — атом ядроларининг парчаланиш реакцияси содир бўладиган қурилма. Биринчи ядро Р. АҚШ да (1942), кейин СССРда (1946) ишга туширилган (яна қ. Атом реактори). РЕАКЦИЯ (ре... ва лот. actio — ҳаракат) —1) (психологияда) — инсон ва унинг тана аъзолари томонидан муайян ташқи ва ички қўзғатувчиларга нисбатан қайтариладиган жавоб ҳаракати. Р. таас- сурот, қўзғатгич, қандайдир таъсир этиш- нинг жавоби сифатида пайдо бўлувчи ҳиссий ҳолат, жараён ёки ҳаракатдир. Ҳар қандай Р. ўз кечишининг шакли, тезлиги каби хусусиятлари б-н тавсиф- ланади. Оддий психик Р. вақти 100 дан 250 миллисекундгача бўлиши мумкин. Р. тавсифларининг ўзгариши психометрия соҳасини вужудга келтирди. Психология ва унга ёндош фанларда таснифлаш асо- сида ётувчи аломатларга боғлиқ тарзда Р. хулқий, физиологик, ҳиссий, ихтиёрий, ихтиёрсиз каби турларга ажратилади; 2) кимёвий, физик ёки биологик таъсир йўли б-н текширишлар ўтказиш (к,. Ки- мёвий реакциялар, Вассерман реакци- яси); 3) умри тугаган ижтимоий тарти- бларни сақдаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ижтимоий тараққиётга зўр бериб қаршилик кўрсатиш. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling