O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕАБИЛИТАЦИЯ
РЕАБИЛИТАЦИЯ ( лот. rehabilitatio
— тиклаш) (тиббиётда) — организмнинг бузилган функциясини ва беморлар ҳамда ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи. Оғир касалликлар (миокард инфарқти, инсульт, орқа мия шикастланишлари, умуртқа поғонаси ва бўғимларнинг шак- ли ўзгариши б-н кечадиган касалликла- www.ziyouz.com кутубхонаси 110 ри); марказий нерв системасининг жид- дий зарарланишлари, руҳий касалликлар ва б.га учраган беморлар Р. га кўпроқ муҳтож бўладилар. Тиббий Р. касаллик туфайли функци- ясини йўқотган аъзо фаолиятини қисман ёки тўлиқ тиклаш ёки касалланган соҳадаги авж олаётган жараённинг ило- жи борича олдини олишга қаратилади. Р. бўлими бор касалхоналар, и.т. институт- лари, маҳаллий курорт ва санаторийлар- да Р.ни амалга ошириш ҳар бир бемор- нинг умумий аҳволидан келиб чиққан ҳолда касалликнинг шакли ва кечишига қараб белгиланади. РЕАБИЛИТАЦИЯ — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари то- монидан жиноят содир этишда асоссиз гумон қилинган ёхуд айбланган шахс шаъни ва қадрқимматининг тикланиши. Р. инсон ҳуқуклариия кафолатлашнинг ўзига хос тури. Р. ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаровий жамият қуришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. ЎзР да шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Ўзбекистон Респу- бликасининг Конституцияси, шунинг- дек, халқаро ҳужжатлар б-н муҳофаза қилинади ва кафолатланади. 1930—40 й.лардаги қатағон қурбонларининг хоти- расини абадийлаштиришда ҳамда улар- нинг шаъни ва қадрқимматини тиклаш- га қаратилган норматив ҳужжатларда Р. қўллаш назарда тутилган. Шунинг- дек, шўролар даврида мамлакатнинг олис жойларига мажбурий равишда кўчирилган халқлар ва айрим фуқаролар ҳам Р. қилинди. P. қилинган шахсга нис- батан ғайриқонуний процессуал маж- бурлов чоралари қўлланган, чунончи ушлаб турилган, қамоқда сақланган, эгаллаб турган лавозимидан четлашти- рилган, тиббий муассасага жойлашти- рилган бўлса, унга етказилган моддий ва маънавий зиён қопланиши, унинг барча ҳуқуклари тикланиши шарт. Р. тўла ёки қисман Р. кўринишида бўлади. Жавобгарликдан батамом озод қилинган айбсиз шахс тўла Р. қилинган ҳисобланади. Агар шахс қамоқда сақлаб турилганига қараганда камроқ муд- датга озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ б-н боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, айблов қисман чиқариб таш- ланган, юқори суд озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўталган қисмидан ҳам камайтирилган ёхуд енгилроқ жазо тури б-н алмаштирган, жиноий жазо тайин- ламай ҳукм чиқарган бўлса, у қисман Р. қилинган бўлади. Тўла ёки қисман Р. этилган шахсга зиён тегишлича тўла ҳажмда ёхуд қисман қопланиши лозим. Р. қилинганни лавозимига тиклаш, иш- лашдан маҳрум бўлган вақтини меҳнат ва ихтисослик стажига қўшиш, ўқув юртида ўқиш ва уйжойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш тартиби бор. Шахс ушлаб турилгани, қамалгани, лавозими- дан четлаштирилгани, тиббий муассасага жойлаштирилгани ҳақидаги маълумот- лар оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, у Р. қилингани ҳақида ўша оммавий ахборот воситаларида ха- бар берилиши шарт. Р. этилган шахс ва- фот этган тақцирда унга етказилган мод- дий зиён унинг меросхўрлари ва оила аъзолари фойдасига ундирилади. Зиён- нинг миқдорини суд белгилайди. Мулкий зиён тўланишини манфаатдор шахслар терговчи, прокурор ёки суддан 2 йил мо- байнида, бошқа ҳуқуқларни тиклашни 1 йил мобайнида талаб қилишлари мумкин (Ўзбекистон Республикаси ЖПК, 301 — 313моддалар). Ғафур Абдумажидов. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling