O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲМОНОВ Мамажон (1914.21.12,
Кўқон) — театршунос олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975). Санъат- шунослик д-ри (1968), проф. (1969). Москва молия ин-тини (1936), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини ту- гатган (1954). Ўзбекистон санъат ишлари Бошкармасида бўлим бошлиғи (193842), Ўзбекистон давлат филармонияси (1942), Мукимий театри (1943— 49), Москва кон- серваторияси қошидаги ўзбек опера сту- www.ziyouz.com кутубхонаси 108 дияси (1949—51), Навоий театри (1957— 60 ва 1970—76) директори. Тошкент кон- серваторияси (1976—79), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти (1979—85) ректори. Санъатшунослик ин-тининг театр ва хореография булимининг муди- ри (1960—76; 1985 й.дан етакчи илмий ходим). Илмий асарларида ўзбек театри тарихи, Ҳамзанинг драматургия ва те- атр санъати соҳасидаги фаолияти, Ўзбек миллий академик драма театрининг бо- сиб ўтган йўли тадқиқ қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). «Элюрт ҳурмати» орде- ни (2000) ва «Шуҳрат» медали (1994) б-н мукофотланган. Ас: Ҳамза ва ўзбек театри, Т., 1959; Ўзбек театри тарихи (18—20-а.лар), Т., 1968; Шукур Бурҳонов, Т., 1974 (ҳамкорликда); Ўзбекистон театри (қадимдан 18-а.га қадар), Т., 1981; Ҳамза номли ўзбек давлат академик драма теа- три (1914—1960), Т., 2001. РАҲМОНОВ Собир (1910.20.3 — Наманган — 1990.2.12) — Ўзбекистон халқ артисти (1961). Дастлаб (1927—31) «Танкидий труппа»да, 1931 й.дан На- манган театрида ишлаган. Р. ўзбек теа- трининг уткир характерли, комик актёр- ларидан. Ҳидоятхон, Мулладўст, Холмат (Ҳамза, «Майсаранинг иши», «Бой ила хизматчи»), Қўзиев (А. Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Тошболта (Ҳ. Ғулом, «Тошбол- та ошиқ»), Ҳузурхужа (К. Яшин, «Нур- хон»), Хужа Насриддин (А. Хачатуров, Л. Соловьёва, «Насриддин афанди»), Хле- стаков (Н. Гоголь, «Ревизор»), Масхара (У. Шекспир, «Қирол Лир»), Заргаров (А. Қаҳҳор, «Оғриқ тишлар»), Гоф Маршал (Ф. Шиллер, «Макр ва муҳаббат»), Ка- блайи (Урдубодий, «Беш сумлик келин») каби роллари унга катта шуҳрат келтир- ди. Унинг қаҳрамонлари енгил киноя, пи- чинг бўёқлари б-н йўғрилганлиги, психо- логик ҳолат ва имкониятларни бурттириб курсатиши б-н ажралиб туради. Р. кон- цертэстрада фаолиятида комик артист сифатида уз репертуари («Нозигим», «Майда пул», «Инкадар», «Даданг кел- мади», «Дангаса», «Ичмайман ҳаргиз» ва б. кулгили томошалар)ни яратган. Бир қанча ҳажвий ва юмористик кичик ҳикоялар ижод қилиб «бир актёр теа- три» сифатида ижро этган. РАҲМОНОВ Ғайбулло (1940.2.9, Қашқадарё вило- яти, ҳоз. Касби тумани Хўжаҳайрон қишлоғи) — қ.х. новатори, Ўзбекистон Қахрамони (1999). Меҳнат фаолиятини Касби туманидаги ҳоз. Навоий номида- ги ширкат хўжалигида тракторчиликдан бошлаган. Шароф Рашидов номидаги ширкат хўжалигида пахтачилик бри- гадаси бошлиғи (1975—82). 1982—86 й.ларда бўлим бошқарувчиси. 1986 й.дан шу хўжаликда оилавий пудратчи. Р. раҳбарлик қилган жамоа узоқ йиллар давомида пахта, ғалладан юқори ҳосил етиштиришга эришди. 1998 й.да 38 га майдондан 38,5 центнердан пахта, 60 га майдондан 42,3 центнердан ғалла (2002 й.да 48 га майдондан 62 ц дан ғалла, 46 га ердан 43 ц дан пахта) ҳосили олинди. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling