O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲМОНҚУЛОВ Ҳожиакбар (1925. 
9.2, Чимкент вилояти Сайрам тумани) — 
ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистон ФА акад. 
(2000), Ўзбекистонда хизмат курсатган 
фан арбоби (1990). Юридик фанлари 
д-ри (1970), 2-жаҳон уруши катнашчи-
си. Тошкент юридик ин-тини тугатган 
(1950). Ўзбекистон Адлия вазирлиги 
бошқармасида катта тафтишчи (1950 
51, 1956-57). Ўзбекистон ФА Фалсафа 
ва ҳуқуқ ин-тида аспирант, кичик илмий 
ходим, катта илмий ходим, шўъба, бўлим 
мудири (1957—80, 1985—91), дирек-
тор (1991—97). СамДУ кафедра мудири 
(1980—85). Ўзбекистон Республика-
си Президенти девонида масъул ходим 
(1991). Ўзбекистон Республикаси ички 
ишлар вазирлиги академиясида проф., 
1999 й.дан Тошкент юридик ин-тида ка-
федра мудири. «Жасорат» медали б-н му-
кофотланган (1994).
Ас: Ўзбекистон Республикаси Фука-
ролик кодексининг 1қисмига умумий тав-
сиф ва шархлар, Т., 1997; Олдисотди шар-
тномаси, Т., 2000; Хусусий мулк ва унинг 
дахлсизлиги, Т., 2000; Халқаро хусусий 
ҳуқуқ (дарелик; ҳаммуаллифликда), Т., 
2002.
РАҲМОНҚУЛОВА Ҳикоят (1950 
16.9, Пахтачи тумани) — Ўзбекистон 
Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). 
Бухоро педагогика ин-тини тугатган 
(1972). 1972 й.дан Пахтачи туманидаги 
25мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. 
Фаолияти давомида таълим ва тарбия 
бирлигини таъминлашга, миллийлик, 
миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат 
ва садоқат руҳида даре ўтишга алоҳида 
эътибор берган.
РДЕСТЛАР (Potanogeton) — рдест-
дошлар оиласига мансуб ўтсимон 
ўсимликлар туркуми. Сув остида ёки 
сув бетида ўсадиган ўсимликлар. Иккала 
ярим шарнинг иссиқ ва мўътадил худуд-
ларидаги чучук сув ҳавзаларида усадиган 
100 га яқин тури бор. Р. сув ҳавзаларида 
қалин ўсиб, сув «гуллаши»га сабаб 
бўлади. Сув остидаги қисмлари ораси-
да баликдарга овқат бўладиган майда 
жонивор ва личинкалар яшайди. Р.нинг 
баъзи турларини сув паррандалари (Мас, 
ўрдаклар) яхши ейди.
РЕ... (лот. re...) — ўзлашма сўзлар 
таркибадига олд қўшимча бўлиб: 1) 
муайян ҳаракат ёки воқеаҳодисанинг 
қайтарилишини, такрорланишини, ян-
гидан бошланишини (Мас, реконструк-
ция, ревакцинация;) 2) қарама-қарши 
ҳаракатни, қарши, акс таъсирни (Мас, 
реакция, регресс) билдиради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling