O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲМАТУЛЛО
ЮСУФ ЎҒЛИ (1917.10.3, Самарқанд вилояти Нуро- та тумани — 1987) — халқ достончи- си. Курғон достончилик мактаби ваки- ли. Эргаш Жуманбулбул ўти ва Пўлкан Муҳаммадқул Жомурод ўғлининг шо- гирди. Ундан «Тоҳир ва Зухра», «Суман- бар», «Зевархон», «Варқа ва Гулшоҳ», «Рустамхон», «Алпомиш» ва б. 20 дан ортиқ достонлар, термалар, ўзи ижод эт- ган шеърлар ёзиб олинган, баъзиларини ўзи хатга туширган. Улар Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-ти фольклор архивида сақланади. Достонлари «Ўзбек халқ ижо- ди» туркумида нашр этилган (1974). РАҲМЕТОВ Собир Ғафурович (1952.19.12, Чимкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон БА акад. (2003), Ўзбекистон халқ рассоми 2000). Беньков номидаги Республика рас- сомлик билим юрти (1973) ва Санкт- Петербургдаги Репин номидаги рангтас- вир, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин- ти (1979) ни тугатган. 1979 й.дан Уйғур номидаги Тошкент санъат ин-ти рангтас- вир кафедрасида педагог, 2003 й.дан до- цент. Р. ижодида ёрқин бўёқларни кенг қўллайди; асар қаҳрамонлари, манзара- лар ҳаракат жараёнида кўтаринки руҳда аниқ ва нозик тасвирланади; айниқса, манзара инсон маънавияти, унинг зидди- ятларга тўла қалб кечинмаларини таъсир- чан ифодалашнинг ўзига хос воситасига айланади. «Шоир Ғафур Ғулом» (1986), www.ziyouz.com кутубхонаси 107 «Ҳайкалтарош Азамат» (1987), «Баста- кор Юнус Ражабий» (1996), «Султон Аҳмад Мирзо» (2000), «Автопортрет» каби портретлар, «Лайли ва Мажнун» (1998), «Бойсун» (1999), «Алпомиш» (2002), «Хумсон » (2002) ва б. тарихий ва мавзули композициялар муаллифи. Р. республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси, асарлари республика ва Англия, АҚШ, Япония, Туркия, Герма- ния каби хорижий мамлакатлар музейла- рида, хусусий тўпламларда сақланади. Ад.: Собир Раҳметов (Каталог), Т., 2000. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling