O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲМАТУЛЛИН Халил Аҳмедович
(1909, Тўқмоқ ш., Қирғизистон — 1988.10.1, Тошкент) — механика соҳасидаги олим. Ўзбекистон ФА акад. (1947), Ўзбекистон ва РСФСР да хиз- мат кўрсатган фан ва техника арбоби (1959, 1967). Меҳнат Қаҳрамони (1979), физикамат, фанлари д-ри (1943), проф. (1943). Москва ун-тини тугатган (1934). Шу интда аэродинамика лаб. (1937— 52), газ ва тўлқинлар динамикаси кафедра- си (1952—88) мудири. Ўзбекистон ФА президиуми аъзоси ва техника фанлари бўлими раиси (1947—52). Ўзбекистонда кўп фазали муҳитлар гидродинамикаси илмий мактаби асосчиси. Асосий ил- мий ишлари эластик ва эластикпластик муҳитларда тўлқинлар тарқалишининг динамик назарияси, эластик боғланишлар бўйича кўндаланг зарба назарияси, тупроқ динамикаси, сингдирувчи жисм- лар аэродинамикаси, парашютлар наза- рияси ва кўп фазали тизимлар механи- касига доир. Р.юк тушадиган (нагруз- кали) ва юк тушмайдиган (нагрузкасиз) тўлқинлар мавжудлигини кашф қилди (улар «Раҳматуллин тўлқинлари» номини олди). Бу кашфиёт иншоотлар заминини ҳисоблаш ва уларни лойиҳалашда, кема зирҳи мустаҳкамлигини аниқлаш ва б. масалаларни ҳал қилишда қўлланилади. Р. нинг аэростатларнинг тросларга кўндаланг урилишига бағишланган иш- лари 2-жаҳон уруши йилларида Москва мудофааси тизимини тайёрлашда кенг қўлланилди. Р. раҳбарлигида пахта чиги- тидан линт (калта толалар) ни аэрокимё- вий усул б-н ажратиб олиш технологией ва назарияси ишлаб чиқилди. Ўзбек олимлари Ф. Абуталиев, Е. И. Бузин, Г. А. Кошевников, Ж. Файзуллаев ва б. Р.нинг шогирдлари ҳисобланади. Р. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1968). Тошкентдаги кўчалардан бири Р. номи б-н аталган. Ас: Газовая динамика, М., 1954; Ос- новы гидродинамики взаимопроника- ющих движений сжимаемых сред, М., 1956; Теория осесимметрического пара- шюта, М., 1980; Взаимодействие сред и полей, Т., 1985; Ад.: Латипов Қ. Ш., Эргашев Э. В., Фан сўқмокларидан, Т., 1969; Академик Халил Аҳмедович Раҳматуллин, Т., 1999. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling