O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲМАТ МАЖИДИЙ (1906, Хива 
1986.26.12, Тошкент) — адабиётшунос. 
Оренбургдаги «Ҳусайния» мадрасасида 
ўқиган (1917—18). Хоразм инқилобидан 
кейин Тошкентга бориб, дастлаб «Иқбол» 
меҳнат интернат мактаби (1920), Наримо-
нов номидаги мактаб (1922), Урта Осиё 
ун-ти ишчилар ф-ти (1923—25), сўнгра 
Москва ун-ти ҳуқуқфтида (1925—28) 
ўқиган. Касалланиш орқасида Хоразмга 
қайтиб келиб, вилоят газ.да муҳаррир 
бўлиб ишлаган (1928—30). ХХСРнинг 
тугатилиши б-н дастлаб Самарқандда 
Ўзбекистон Олий суди коллегиясида аъзо 
(1930), сўнгра Тошкентга кўчиб бориб, 
«Қизил Узбекистан» газ.да бўлим муди-
ри (1931), Ёзувчилар уюшмасини таш-
кил этиш қўмитасида раис (1932— 33), 
Ёзувчилар уюшмасида раис (1934) ла-
возимларида фаолият олиб борган. 1935 
й.да Қизил профессорлар ин-тига ўқишга 
юборилган. Ўқишни тугатгач (1938), Мо-
сквадаги фкалардан бири қошидаги мак-
табда ўқув бўлим мудири этиб тайинлан-
ган. 1940 й.дан қатағон этилгунига қадар 
(1950), оклангандан кейин ҳам (1954 
й.дан) Тошкентда Тил ва адабиёт ин-тида 
илмий ходим бўлиб ишлаган. «Истеъдод 
ва бурч» (1974) ва «Огаҳий лирикаси» 
(1963) китоблари муаллифи. 
РАҲМАТ ФАЙЗИЙ (тахаллуси; асл 
исм-шарифи Файзиев Раҳмат, 1918.10.9 
— Тошкент — 1988.18.1J) Ўзбекистон 
халқёзувчиси (1978), Ўзбекистонда хиз-
мат кўрсатган санъат арбоби (1968). «Ле-
нин учқуни» (ҳоз. «Тонг юлдузи», 1937) 
ва «Ёш ленинчи» (ҳоз. «Туркистон», 
1938) газ.ларида ишлаган. 2-жаҳон уруши 
қатнашчиси «Фрунзевец» (1943), «Кизил 
Ўзбекистон» (1944) газ.лари ва «Шарқ 
юлдузи» жур. (1951—54)да бўлим муди-
ри, «Ўзбекистон маданияти» газ. (1957—
59) ва «Ўзбекфильм» киностудияси 
(1962— 65)да бош муҳаррир. Ўзбекистон 
Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси 
ўринбосари (1965—74), Бутуниттифоқ 
муаллифлик хуқуқи Ўзбекистон бўлими 
бошлиғи (1974—88). Р. Ф.нинг «Тўй та-
раддуди» деб номланган 1ҳикояси 1948 
й.да эълон қилинган. Шундан кейин 
унинг «Тўёна», «Улғайиш» (1950), «Би-
ринчи баҳор» (1951) ҳикоя ва очерклар 
тўпламлари нашр этилган. «Чўлга баҳор 
келди» (1951) дастлабки қиссаси қўриқ 
ва бўз ерларни ўзлаштириш мавзуига 
бағишланган ва адабий жамоатчилик 
эътиборини қозонган. Кейинчалик ёзув-
чи ушбу асарни қайта ишлаб, уни 1972 
й.да роман тарзида нашр этган. «Повесть 
ва ҳикоялар» (1954), «Шоҳи дарпарда» 
(1958), «Кишиларимиз қиссаси» (1962) 
сингари очерк, ҳикоя ва қиссалардан 
иборат гўпламлари ҳам бор. Унинг 
«Сен етим эмассан» киноқиссаси (1960) 
асосида кинорежиссёр Ш. Аббосов то-
монидан суратга олинган шу номдаги 
фильми катта шуҳрат қозонган. Ёзувчи 
ушбу киноқисса устидаги ижодий иши-
ни давом эттириб, уруш йилларида 14 
етим болани ўз бағрига олган ва уларга 
меҳрмурувват кўрсатган кишилар жасо-
ратига бағишланган «Ҳазрати инсон» ро-
мани (1970)ни яратди. Ўзбек халқига хос 
меҳрмуҳаббат ва бағрикенглик кенг эпик 
планда тасвирланган бу асарда ўзбек 
адабиётининг инсонпарварлик моҳияти 


www.ziyouz.com кутубхонаси
104
ўзининг ёрқин ифодасини топган. Р. Ф., 
шунингдек, «Ёрёр» фильми сценарий-
си ва болаларга бағишланган «Биринчи 
хат» (1954), «Ҳаётнинг туғилган куни» 
(1953) ва б. ҳикоялар муаллифи. Тошкент 
ш.даги кўчалардан бири Р. Ф. номи б-н 
аталади.
Ac: Танланган асарлар [3 ж.ли], 1— 
3ж.лар, Т., 1970—72. Ад.: Мирзаев И., 
Раҳмат Файзий, Т., 1974.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling