O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВА Ҳамробиби Бозор қизи 
(1896—Бухоро вилояти Вобкент тума-
ни — 1979.25.12) — сопол ўйинчоқлар 
ясовчи кулол; кад. анъанавий майда 
шакллар ҳайкалтарошлиги намоянда-
си. Р. ҳунар (лойдан ўйинчоқ хуштак — 
ушпулаклар тайёрлаш, уларни ўчоқда 
қиздириб пишитиш, бўяш)ни Шамси-
биби кампирдан ўрганган. 1970—75 
й.лар Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси 
Бадиий фондида, 1978—79 й.лар «Усто» 
бирлашмасида уста. Р. қад. халқ санъати 
услубида ижод қилди, у яратган сода ва 
самимий юморли мазмун б-н бойитил-
ган ўйинчоқлар (от, фил, эшак, қўчқор, 
товуқ, тойчоқ, кийик, қўзичоқ) афсона-
вий қуш ва ҳайвонларнинг шакллари-
дан иборат бўлиб, хуштаги ён томонида; 
ўйинчоқларнинг юқрри қисми тухумнинг 
оқи қўшилган сариқ, қизил, яшил, кўк 
ранг бўёқлар б-н бўялиб, чизиқлар б-н 
безатилган. Р. ишларидан намуналар ре-
спублика ва хорижий мамлакатлар музей-
лари (жумладан, Лувр, Париж; «Фаэнце» 
жаҳон керамика музейи, Италия; Эрми-
таж, Санкт-Петербург ва б.)да сақланади. 
РАҲМАДИЕВ Еркегали (1930.1.8, 
ҳоз. Шарқий Қозоғистон вилояти Чу-
бартаус тумани) — қозоқ композитори, 
педагог. Қозоғистон халқартисти (1975). 


www.ziyouz.com кутубхонаси
103
Миллий композиторлик мактаби асосчи-
ларидан. Олмаота консерваториясини ту-
гатган (1957). Олмаота консерваторияси 
ректори (1967—75), проф. (1979 й.дан), 
Қозоғистон композиторлари уюшмаси 
раиси (1968—91), Қозоғистон Республи-
каси Маданият вазири (1991—93). Ор-
кестр учун яратган «Омонгелди» (1956), 
«Дайрабай» (1963), «Қудашадуман» 
(1973) ва б. партитуралар миллий чолғу 
(дўмбира) куйларига хос услубий анъана-
лар ва европа симфонизми уйғунлигига 
асосланган. Ижодида йирик мавзу ва 
кенг кўламли жанрларга изчил мурожаат 
этган: «Қамар сулув» (1963), «Алпамис» 
(1973), «Аблайхон» (1999) ва б. опера-
лар, «Қайран Майра» (1986) мусиқали 
драмаси ва б. Хор асарлари, қўшиқлар, 
камерчолғу асарлар, кинофильмлар учун 
мусиқалар ёзган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling