117
Наим Каримов, Неъмат Абдуллаев.
РЕАЛЛИК (лот. realis — ҳақиқий)
— борлиқнинг воқеликда ҳақиқатда
мавжуд бўлган қисми. Нарсаларнинг
борлигининг йўқлиги (имкониятдаги-
си, эҳтимолдагиси ва шу сингарилари)
б-н таққосланадиган жиҳати. Файласуф-
лар Р.ни воқеликдан фарқ қилишади.
Р. муайян буюмдаги бирон-бир муҳим
нарсанинг мавжудлиги сифатида, яъни
шу нарсанинг ўзининг борлиғи тарзида
тушунилса, воқелик эса муайян нарса-
даги барча мавжуд бўлган ва бўлмаган
жиҳатларининг мавжудлиги сифатида
талқин этилган. Марксчилар Р.ни объек-
тив Р. б-н, материя б-н айнанлаштириб,
унинг кўламини бир ёклама, торайти-
риб талқин этишган. Аслида воқелик
ҳоз. пайтда амалга ошган имкониятлар
йиғиндиси. Р. воқеликдаги биз назарда
тутган жиҳатлар мажмуи. Р.нинг физик
Р., биологик Р. ва б. турлари бор. Р. ўзига
моддийликни ҳам, маънавийликни ҳам,
имконият, эҳтимолликни хам қамраб
олиши мумкин. Инсон тафаккури ҳам,
гарчи бу борлиқнинг маънавий шаклига
кирсада, реалдир. Агар бирор объектда
биз назарда тутган нарса ёки ҳодиса мав-
жуд бўлмаса, уни шу жиҳатдан нореал
деймиз.
Ад.: Основы философии, Т., 1998; Ка-
римов Т., Реал олам нима?, Т., 1973.
РЕАЛЬГАР (араб. — рахж алхар —
гор чанги, кон чанги) — сульфидлар син-
фига мансуб минерал. Кимёвий формула-
си AsS. Кристаллари моноклин сингони-
яли, қисқа ва узун (5 см гача) призмали,
игнасимон. Таркибида 70,1% As бор.
Ранги оловсимонқизил, пуштисариқ.
Қаттиклиги 1,5—2. Зичлиги 3400— 3600
кг/м3. Ўта мўрт. Смоласимон ялтироқ,
ёғли. Қуёш нури таъсирида парчаланиб
аурипигмент (As2S3)ra айланади. Паст
ҳароратли гидротермал конларда аури-
пигмент ва марказит, баъзан киноварь ва
олтин б-н бирга, иссиқ булоклар ёткизи-
клари ва сольфатарларда, сидерит кон-
крециялари, қумгилли ётқизикларда уч-
райди. Р. маргимуш рудалари таркибига
киради. Локбўёқ саноати, пиротехника,
шишасозлик ва б.да ишлатилади. Конла-
ри Закавказье, АҚШ, Япония, Греция ва
б. жойларда бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |