O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕБИНДЕР ЭФФЕКТИ — қаттиқ 
сатҳда сирт фаол моддалар (СФМ)
нинг ўз-ўзидан адсорбцияланиб, сат-
хда эркин энергияни камайтириши 
ва айни вақтда ўзида қаттиқ жисм 
мустаҳкамлигини пасайтириши. Қаттиқ 
жисм мустаҳкамлигининг адсорбцион 
пасайиши рус физик кимёгари П. А. Ре-
биндер томонидан 1928 й.да кашф этил-
ган. Бу эффект коррозия, қаттиқ модда-
нинг эриши ва б. ҳодисаларга алоқадор 
бўлмай, фақат СФМ адсорбцияси б-н 
боғлиқдир. Дастлаб гипс, графит, ба-
рий карбонат, кальций монокристаллари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
119
каби айрим анорганик кристалл модда-
ларнинг мустаҳкамлиги СФМ (олеин ва 
мой кислоталари, пропил ва б. спирт-
лар) эритмасида пасайиши кузатилган. 
Қаттиқжисм мустаҳкамлигининг адсорб-
цион пасайиши заминида фазалар чега-
расидаги сирт тарангликнинг камайиши 
ётади. Бунда СФМнинг қаттиқ жисм-
нинг ички сатҳидаги микроғовакларда, 
тирқишларда адсорбцияланиши ва СФМ 
эритмасининг ёрилаётган тирқишнинг 
ичичига кириб (миграция), жараённи 
давом эттириши кузатилади. Р.э. нати-
жасида қаттиқ жисмнинг деформацияси 
ва бузилиши осонлашади. Р. э. цемент 
саноатида, ун тайёрлашда, қаттиқ жисм-
ларни майдалаш, кесиш б-н боғлиқ барча 
жараёнларда, яъни дисперс системалар-
нинг структура механик хоссаларини 
бошқаришда қўлланади. 
РЕВАКЦИНАЦИЯ (ре... ва вакци-
нация) — организмда бирор юқумли ка-
салликка қарши йўқолган иммунитетни 
тиклаш ёки бор иммунитетни кучайти-
риш мақсадида такрор эмлаш. Қизамиқ, 
кўкйўтал, дифтерия, вирус ли В гепа-
тит каби касалликларнинг олдини олиш 
мақсадида Р. 2—3 марта ўтказилади.
РЕВАЛЬВАЦИЯ (ре... ва лот. va-
leo — қадр-қимматга эгаман) —1) мил-
лий валюта — пул бирлиги курсини 
бошқа мамлакатлар ёки халқаро валю-
тапул бирликларига нисбатан расмий 
ошириш. Инфляция бартараф этилга-
нидан кейин ички пул муомаласини 
барқарорлаштириш усулларидан бири. 
Иқтисодиётга девальвациям нисбатан 
аксинча таъсир кўрсатади. Муайян бир 
мамлакат валюта курсини бошқа мамла-
катлар валюталарига нисбатан кўтариш 
экспорт қилинаётган товарларнинг чет эл 
валютасидаги нархини оширади ва бу б-н 
халқаро бозорда мамлакатнинг рақобат 
қилиш қобилиятини пасайтиради, товар-
лар экспортига салбий таъсир кўрсатади. 
Р.ни ўтказаётган мамлакат учун Р. чет эл 
валютасини арзонроқ сотиб олиш имко-
ниятини яратади, бу эса товарлар импор-
тёрлари ва капитал экспортёрлари ман-
фаатларига мувофиқ келади; 2) кассадаги 
накд пулни қайта баҳолаш, миллий ва-
лютада ифодаланган олтиннинг умумий 
суммаси ва марказий банк балансида тур-
ган валюта ҳисобкитобини билдиради.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling