O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕВЕРШОН — серҳосил, ўртапишар 
гилос нави. Италиядан келтирилган. Да-
рахти сийрак шохшаббали, кучли усади. 
Барглари йирик (уз. 14—19 см, кенглиги 
8—10 см). Апр.нинг 2-ярмида гуллайди, 
гули оқ. Меваси май ойи охири — июнь 
бошларида пишади, йирик (ўртача вазни 
7,3 г), кенг юраксимон, ранги тўқ қизил, 
чиройли. Эти зич, очкизил, ширин, маза-
ли. Таркибида 21% қуруқ модда, 13,17% 
канд, 0,75% кислота, 13 мг% витамин 
С бор. Данаги каттароқ, ўртача вазни 
0,34 г. Р . қурғоқчиликка юқори совуққа 
ўртача чидамли, маҳаллий икдимга яхши 
мослашган. Экилганидан кейин 5йили 
ҳосилга киради. 10 ёшидан ҳосилдорлиги 
ҳар тупдан 60— 65 кг га етади. Зарар-
кунандалардан деярли зарарланмайди, 
меваси янгилигида ейилади, консерва 
қилинади. 1967 й.дан Ўзбекистоннинг 
ҳамма вилоятлари учун рнлаштирилган. 
РЕВМАТИЗМ (юн. rhevmatismos 
шиллиқ) — бириктирувчи тўқиманинг 
кенг тарқалган яллиғланиши б-н тавсиф-
ланадиган касаллик, бунда, асосан, юрак, 
бўғимлар ва б. аъзолар яллиғланади. 
Стрептококклар қўзғатадиган қайталаниб 
турувчи касалликлар (асосан, ангина) 
ва организмнинг стрептококклар таъси-
рига жавобан кўрсатиладиган аллергик 
реакцияларга (қ. Аллергия) мойилли-
ги касалликнинг келиб чиқишида ҳал 
қилувчи омил ҳисобланади. Ангина б-н 
оғриган беморлар Р.га кўпроқ чалиниша-
ди. Совқотиш Р.нинг авж олишига замин 
яратади, шунинг учун касаллик кўпроқ 
йилнинг совуқ ва намгарчилик фаслида 
кузатилади.
Р.га аксарият 7—15 яшар болалар 
чалинади. Касаллик ўткир бошлани-
ши мумкин; ангинадан тузалгандан 
сўнг 10—14 кун ўтгач, ҳарорат яна 
кўтарилади, оғриқ пайдо бўлади, тирсак, 
билаккафт усти, тизза, болдироёқ пан-
жаси бўғимлари ва б. бўғимлар қизариб, 
шишиб чиқади (ревматик полиартрит). 


www.ziyouz.com кутубхонаси
121
Бунда бўғимларнинг зарарланиши турғун 
бўлмайди, одатда, 10— 12 кун ўтгач, по-
лиартритнинг ҳамма аломатлари йўқолиб 
кетади. Лекин бундай тузалиш вақтинча, 
чунки айни вақтда юрак (мускул қавати, 
клапанлари, ташқи пардаси) ҳам зарарла-
нади. Клапанларнинг ревматик зарарла-
ниши уларнинг турғун деформациясига 
ва юрак пороги пайдо бўлишига олиб ке-
лади (қ. Юрак пороклари).
Р.да юракнинг зарарланиши (рев-
мокардит) полиартритсиз ҳам авж оли-
ши мумкин. Р.нинг бошка аъзолар ва 
тўқималар, чунончи нерв системасини 
ҳам зарарлантириши мумкинлигини 
ҳисобга олиш зарур. Нерв системаси за-
рарланганда боланинг оёққўллари беих-
тиёр учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, 
тез толиқиш кузатилади (қ. Хорея). 
Бўғимнинг шишиши ва устидаги те-
рининг қизариши б-н давом этадиган 
ҳар қандай оғриқ — Р., худди шунинг-
дек, юрак соҳасидаги нохуш сезгилар 
ва юрак уриши ревмокардит белгилари 
бўлавермайди. Шу боис Р.ни фақат мута-
хассис врач текшириб аниқлаши мумкин. 
Врачга ўз вақтида мурожаат қилинса, 
беморни муваффақиятли даволаб, туза-
тиб юборса бўлади. Касалликнинг оғир 
(ўткир) босқичида бемор, одатда, касал-
хонада даволанади. Касалхонадан чиқиб 
кетгандан кейин ҳам узоқ вақт ревмато-
логия кабинета врачи кузатувида бўлади. 
Доридармонлар б-н даволаш тартиби
врач тавсия этган гимнастика режими ва 
даражаси касалликнинг кечиш хусусият-
лари, юрак пороги, қон айланишининг 
етишмовчилиги борйўқлиги ва ҳ.к. б-н 
белгиланади. Беморда сурункали гаймо-
рит, отит, фарингит, тонзиллит каби ка-
салликлар.бўлса, уларни даволаш, зарур 
деб топилганда операция қилиш Р.нинг 
янги хуружлари олдини олишда зарурий 
шарт ҳисобланади.
Р.нинг олдини олишга уйжой шаро-
итларини яхшилаш, болалар муассасала-
рида юқумли касалликлар олдини олиш, 
организмни чиниқтириш, физкультура 
б-н шуғулланиш каби соғломлаштириш 
тадбирлари киради.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling