O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕВОЛЮЦИЯ
РЕВОЛЬВЕР СТАНОК — кўп ва-
зиятли бурилиш мосламаси (револьвер каллаги) бўлган шокарлик спганоги. Де- талларнинг ташқи ва ички сиртларини ишлайдиган асбоблар (парма, кескич, зенкер, развёртка ва б.)ни тутиб туради- ган кўп вазиятли буриладиган каллак б-н жиҳозланади. Р. еда чивик, ва донали за- готовкалардан мураккаб шаклли детал- лар тайёрланади. Револьвер каллагининг ўрнатилишига қараб, вертикал, горизон- тал, қия жойлашган, заготовкаларнинг узатилишига қараб, дастаки, механик ва автоматик хилларга бўлинади. РЕВОЛЮЦИЯ (сўнгги лот. revolutio — бурилиш, тўнтариш) — қ. Инкилоб. РЕВУЦКИЙ Лев Николаевич [1889.8 (20).2, Чернигов вилояти — 1977.30.3, Киев] — украин композитори, педагог, мусиқажамоат арбоби. Замонавий укра- www.ziyouz.com кутубхонаси 123 ин мусиқаси асосчиларидан. Халқ, ар- тисти (1944), проф. (1935), Украина ФА акад. (1957), Меҳнат Қаҳрамони (1969). Киев консерваторияси ҳамда Киев ун- тини тугатган (1916). Киев консерва- ториясида ўқитувчи (1924—41 ва 1944 й.дан), Тошкент консерваториясида кафедра мудири (1941—44). Миллий симфония ва концерт жанрларига асос солган. Айниқса, хор ва овоз ёки форте- пиано учун қайта ишланган украин халқ қўшиклари машҳур. РЕГАТА (итал. regata — қатор, саф) — эшкакли, елканли ёки моторли қайиқларда туркум пойгалардан иборат спорт мусобақалари. Турли класс ке- малари учун туркум пойгалар ташкил қилинади (Мас, олимпиада елканли Р.си — 7 та пойгадан иборат). Баъзан сувмо- торли спорти мусобакалари ҳам Р. деб аталади. Ҳар бир кемага пойгани тўғри тамомлаганлиги учун очколар берила- ди. Пойгада энг кам очко туплаган кема ғолиб ҳисобланади. Ўзбекистон елканли кема спорти фе- дерацияси (1974 й. ташкил килинган) республика биринчилигини ўтказади, халқаро мусобақаларни ҳам ташкил этади. Спортчиларимиз Тошкент вило- ятининг Чорвоқ сув омбори ва Наво- ий сув ҳавзасида ўз машғулотларини ўтказадилар (яна қ. Елканли кема спор- ти). РЕГБИ (Англиянинг Регби шаҳарчаси номидан) — спорт ўйини. 2 жамоа (ҳар бири 15 кишидан) уз. 27—29 см бўлган тухумсимон шаклдаги тўп б-н Нсимон дарвозали махсус майдончада (катталиги 95—100x65—68 м) ўйнайди. Ўйин (40 мин.дан 2 тайм давом этади)дан мақсад — тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқца (хохлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага кири- тишдан иборат. Рақибни ушлаб ёки елка б-н туртиб йиқитиб, унга халақит бериш мумкин. Ўйин қоидаси бузилганда «оли- шув» — тўп талашиш белгиланади. Кўп очко тўплаган жамоа (тўпни ерга тегизиш — 4 очко, тупни дарвозага киритиш — 3 ёки 2 очко) ютган ҳисобланади. Бу уйин Кад. Хитой ва Қад. Римда тарқалган. За- монавий Р. уйини 1823 й.да Англияда пайдо будди. 1888 й.да Р. бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. 1900, 1908, 1920, 1924 й.да Р. Олимпиада ўйинлари дасту- рига киритилди. Р. Халқаро ҳаваскорлар федерацияси FLRA (1934 й. тузилган)га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1960 й.дан FLRA Кубоги (норасмий жаҳон чемпио- нати) ўтказилади. Р. спорти Ўзбекистонда 1969 й. «Ло- комотив» жамияти ҳузурида вужудга кедди. 1970—71 й.ларда Тошкент поли- техника ин-тида Р.чилар жамоаси ташкил қилинди. 1982—91 й.ларда Р. буйича Жо- нибеков кубоги мусобақалари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар (1988, Буюк Британия, 1989, Корея Республикаси)да иштирок этди. Ўзбекистон Р. федерацияси (2001 й. қайта тузилган) Осиё федерацияси — ARFU нинг аъзоси. Мамлакатимизда Р. бўйича 50 га яқин спорт устаси, 200 га яқин спорт усталигига номзод бор. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling