Табиий толаларнинг олиниши


Download 160 Kb.
bet1/4
Sana27.02.2023
Hajmi160 Kb.
#1235267
  1   2   3   4
Bog'liq
O\'quv element 4


М атериалшунослик Газламанниг технологик хоссалари

Газламанинг технологик хоссалари



Мақсад



Ушбу ўқув элементидан асосий мақсад ўқувчиларга газламаларнинг технологик хоссалари хақида умумий тушунча бериш, жумладан уларни бичиш, тикиш ва ҳўллаш-дазмоллаш жараёнларида намоён бўладиган хоссалари ҳақида атрофлича маълумотлар келтириш. Ўқувчиларнинг мустақил фикр юритишга йўллаб, уларнинг ўзлаштирган билимлари асосида газламаларнинг технологик хоссаларини аниқлаш юзасидан амалий кўникмалар ҳосил қилиш ва улардан тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида унумли фойдаланишга қаратиш.







Умумий маълумотлар



Газламаларнинг технологик хоссалари деганда уларни бичиш, тикиш ва ҳўллаш-дазмоллаш жараёнларида намоён бўладиган хоссалари тушунилади.
Газламаларнинг технологик хоссаларига қирқишга қаршилиги, сирпанувчанлиги, титилувчанлиги, ўйилувчанлиги, киришиши, ҳўллаш-дазмоллаш жараёнидаги шаклланувчанлиги, чоклардаги ипларнинг сурилувчанлиги киради.







Газламаларнинг сирпанувчанлиги


Бичиш ва тикиш пайтида газламалар сирпаниб кетиши мумкин. Сирпанувчанлик газлама сиртининг характерига, яъни қўлланиладиган ипларнинг силлиқлиги ва ўрилишига боғлиқ бўлади. Сил­лиқ газламалар тахламда сирпанади, бу эса матоларнинг сурилишига ва бичиқ деталларининг бузилишига олиб келади. Силлиқ газлама­ларни жуда эҳтиёт бўлиб тикиш керак, чунки бичиқ деталлари сирпаниб кетиб, чок қийшиқ чиқиши мумкин.





Силлиқ газламаларни бичиш учун тахламга камроқ мато олинади, қоғоз қистирмалар ишлатилади ва газлама тахламлари махсус қисқичлар билан маҳкамлаб қўйилади.











Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling