Табиий толаларнинг олиниши
Газламаларнинг қирқишга қаршилиги
Download 160 Kb.
|
O\'quv element 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газламаларнинг титилувчанлиги
Газламаларнинг қирқишга қаршилиги
Газламаларнинг қирқишга қаршилиги уларни тахлаб бичишда муҳим аҳамият касб этади. Тола таркиби, зичлиги ва пардозига қараб, газлама қирқишга турлича қаршилик кўрсатади. Газламанинг зичлигини ошириш, аппретлаш, сув юқтирмайдиган парда қоплаш натижасида унинг қирқишга қаршилиги ортади. Синтетик газламалар ва таркибида синтетик толалар кўп бўлган газламаларнинг қирқишга қаршилиги энг юқори, ундан кейин зиғир толали газламалар туради, жун газламаларни қирқиш эса энг осон. Синтетик газламаларнинг қирқишга қаршилиги кучли бўлгани учун уларни бичиш пайтида электр бичиш машинасининг пичоғи анча қизийди, газлама толалари эрийди ва пичоққа ёпишиб қолади. Газламанинг қирқишга қаршилигини ва пичоқнинг қизишини камайтириш учун бичиш машиналарининг пичоғи доим ўткир бўлиши керак.
Газламаларнинг титилувчанлиги Газламанинг титилувчанлиги деганда қирқилган жойларда газлама иплари чиқиб кетиб, шокила ҳосил бўлиши тушунилади. Газламанинг титилувчанлиги ип (калава ип)нинг хилига, газламанинг ўрилишига, зичлиги ва пардозига боғлиқ. Силлиқ иплар ишлатиш ва узайтирилган ёпмали ўрилишлар қўллаш натижасида газламаларнинг титилувчанлиги ошади. Атлас ва сатин ўрилишли газламалар полотно ўрилишли газламаларга қараганда осонроқ титилади, чунки ёпмалари узунроқ ва демак, танда ва арқоқ иплари бўшроқ боғланган бўлади. Сийрак газламалар, шунингдек, пишитилган қайишқоқ калава ипдан тўқилган ва нисбий зичлиги юқори бўлган газламалар титилувчан бўлади. Тукини куйдириш, тукини қирқиш каби пардозлаш операциялари газламаларнинг титилувчанлигини оширади. Аппретлаш, босиш, пресслаш, эритмалар шимдириш каби операциялар эса титилувчанлигини камайтиради. Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling