Табиий толаларнинг олиниши
Download 160 Kb.
|
O\'quv element 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газламаларнинг ўйилувчанлиги
- Газламаларнинг киришиши
Аҳамият беринг
Титилувчанликни аниқлаш усули Титилувчанликни органолептик усулда аниқлаш учун газламадан 3Х3 см ўлчамли намуна кесиб олинади. Олдин игна билан бир ип, кейин икки, уч ва ҳоказо иплар бирга суғуриб кўрилади. Агар бирданига бешта ип осонгина суғурилиб чиқса, бундай газлама осон титилувчан, агар 3—4 та ип осонгина суғурилиб чиқса, бундай газлама ўртача титилувчан, агар битта ип ҳам қийинлик билан суғурилиб чиқса, бундай газлама деярли титилмайдиган ҳисобланади. Титилувчан газламалар билан ишлаганда чокларга катта қўйим қолдирилади. қирқилган жойлари титилиб кетмаслиги учун йўрмаб қўйилади. Тикиш пайтида газламанинг игнадан шикастланган жойлари ўйиқлар деб аталади. Ўйилган жойларда газламанинг бутунлиги бузилади ва пишиқлиги пасаяди, чунки игна ипларни узади. Агар игна ипларни бутунлай узмаса, чала ўйиқлар ҳосил бўлиши мумкин. Тикишдан қолган изни ўйиқдан фарқ қилиш лозим. Бу из буғлаш ва ювиш пайтида йўқолади. Тикиш жараёнида газламаларнинг ўйиқлар ҳосил қилиш хоссаси ўйилувчанлик дейилади. Газламаларнинг ўйилувчанлиги Киришиш – иссиқлик ва нам таъсирида газлама ўлчамларининг кичрайиши. Буюм ювилганда, ҳўлланганда, ҳўллаб дазмоллаганда ва прессланганда киришади. Газламанинг киришиши натижасида ундан тикилган буюм кичрайиши, деталларнинг шакли бузилиши мумкин. Агар ҳўллаб, кимёвий тозалаш, ювиш, дазмоллаш натижасида кийимнинг авраси, астари ва миёнаси турлича киришса, кийимда ғижимлар, бурмалар пайдо бўлиши мумкин. Газламаларнинг киришиши Сийрак газламалардан тикилган кийим кийиб юрилганда чоклардаги иплар сурилиши мумкин. Одатда, танага ёпишиб турадиган ва чўзувчи куч кўпроқ таъсир қиладиган чоклардаги иплар, яъни марказий орқа чокдаги енг ўмизлари, чоклардаги бел виточкалари, тирсак чокларидаги, шимларнинг орқа чокларидаги иплар сурилади. Чоклардаги ипларнинг сурилишига газламанинг зичлигидан ташқари, газлама тайёрланган ипларнинг хили, ўрилиши, чокнинг йўналиши ҳам таъсир қилади. Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling