O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЛЯТИВИСТИК МЕХАНИКА
РЕЛЯТИВИЗМ (лот. relativus — нис-
бий) — билимнинг нисбийлиги, шартли- лиги, субъективлигини эътироф этувчи, мутлақ ахлоқ меъёрлари ва қоидаларини инкор этувчи фалсафий қараш. Билиш- да кўпинча агностицизмга олиб боради. Р.ни биринчи марта юнон файласуфи, софист Горгий (Ҳоргий) (мил. ав. тахм, 483—375) баён этиб, барча билимлар- нинг нисбийлигини таъкидлаган. Реля- тивистлар билимларни узлуксиз давом этиб ва ўзгариб боришини асос қилиб олиб, уларни ҳақиқий эмас деб исботла- мокчи бўладилар, бу б-н билимларнинг объективлигини умуман инкор этадилар. Билимларимиз воқеликни асосан тўғри акс эттиради, лекин бирданига, тўла акс эттирмайдиган нисбий ҳақиқатлардан сўнг бойитилган ва конкретлаштирил- ган билим — объектив ҳақиқатнинг тўла ва тугал шакли бўлган мутлақ ҳақиқат томон боради. Мутлақ ҳақиқатни эса қотиб қолган, ўзгармайдиган билим деб, нисбий билимни факат нисбий деб ту- шунмаслик лозим. Мутлақ ҳақиқатда нисбий ҳақиқатнинг зарралари бўлади. Mac, фанда бир назария ўрнига иккинчи- си келганда, эскиси бутунлай улоқтириб ташланмайди, ундаги ижобий, тўғри томонлари ривожлантирилади. Илмий назарияларнинг алмашиниши узлуксиз тараққиётининг натижаси эканлигини билдиради. Нисбийлик назарияситж Р. билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. РЕЛЯТИВИСТИК МЕХАНИКА - физика бўлими; тезликлари ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига яқин бўлган жисм- лар ҳаракатини ўрганади. Р.м: ёки «катта тезликлар механикаси» 1905 й.да А. Эйн- штейн яратган нисбийликнинг махсус www.ziyouz.com кутубхонаси 153 назариясида фазо ва вақт тушунчаларини қайта кўриб чиқилиши натижасида ву- жудга келган. Р.м.да берилган жисм мас- саси унинг ҳаракат ҳолатига боғлиқ. РЕМАРК (Remargue, Remark) Эрих Мария (1898.22.6, Оснабрюк — 1970.25.9, Локарно, Швейцария) — немис ёзувчиси. Ғарбда «Йўқотилган авлод» деб атал- ган адабиётнинг йирик вакили. 1-жаҳон уруши қатнашчиси. Асарларида уруш даҳшатлари, 2-жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврдаги ҳаётни, фашизм- нинг мудҳиш қиёфаси, маънавий эзил- ган, ўзини жамиятдан бегоналашган деб ҳис қилувчи кишилар қисмати акс этган: «Ғарбий фронтда ҳеч қандай ўзгариш йўқ» (1929) асари учун гитлерчилар Р.ни немис фуқаролигидан махрум этган. 1932 й.дан муҳожирликда. Урушда маъ- навий шикастланган авлоднинг аянчли ҳаёти «Қайтиш» (1931) романининг асо- сий мазмунини ташкил этади. «Уч дуст» (1938), «Зафар дарвозаси» (1946), «Ҳаёт алангаси» (1952), «Ҳаётмамот палласи» (1954), «Қора ҳайкал» (1956), «Осмон ҳеч қандай севиклини билмайди» (1961), «Лиссабондаги тун» (1963), «Жаннатда- ги соялар» (1971) ва б. асарлар муалли- фи. «Ғарбий фронтда ҳеч қандай ўзгариш йўқ» ва б. асарларидан парчалар ўзбек тилига таржима қилинган. РЕМАРКА (франц. remargue — белги, изоҳ) — 1) гравюранинг очиқ ҳошиясига ишланган кичик ҳажмдаги тасвир; кўп ҳолларда асар сюжети б-н боғлиқ бўлмайди. Муаллиф гравюра тахтачаси юзасида иш бошлашдан ав- вал «асбобни синаш» мақсадида юза чеккасида ишлаган тасвирлар баъзан мустақил мазмун кашф этиши ва тасвир- нинг асосий ғоясини чуқурроқ ҳис этиш ва англашга хизмат қилиши мумкин; 2) драматик асарда муаллиф томонидан бериладиган изоҳлар. Р.да асар иштирок- чиларининг ташқи қиёфаси, ёши, хулқи, хаттиҳаракати, қилиқлари, интонацияси, саҳна манзараси ва ҳ.к. ёритилади; 3) ки- тоб, қўлёзма, хат ва б. матнга муаллиф то- монидан (аниқлаш, тўлдириш мақсадида) киритилган изоҳлар, мулоҳазалар. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling