O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕМБРАНДТ 
Харменс 
ван 
Рейн (Rembrandt Harmensz van Rijn) 
(1606.15.7, Лейден — 1669.4.10, Ам-
стердам) — голланд рассоми; голланд 
ва жаҳон реалистик рангтасвирига куч-
ли таъсир кўрсатган мўйқалам, раcм ва 
гравюра устаси. Р. ижоди воқеликни ва 
инсон ички дунёсини унинг барча руҳий 
кечинмалари б-н теран фалсафий идрок 
этиш б-н йўғрилган. Р.нинг новаторлик 
санъати образларнинг ҳаётийлиги б-н 
ажралиб туради.
Р. Лейден ун-тида қисқа муддат 
таҳсил кўргач (1620), ўзини санъат-
га бағишлади. Лейденда Я. Ван Сва-
ненбюрх (1620—23) ва Амстердамда 
П. Ластман (1623)дан рангтасвирни 
ўрганди. 1625— 31 й.лар Лейденда иш-
лади, бу давр ижодий изланишлар даври 
бўлди. «Авлиё Павел» (тахм, 1629—30) 
ва «Симон ибодатхонада» (1631) асарла-
рида Р. илк бор образларнинг кўтаринки 
ва ҳиссий жўшқинлигини ифодалашда 
нурсояни қўллади; портрет устида из-
ланди, кўплаб автопортрет ва портретлар 
туркумини яратди.
1632 й.дан Амстердамда яшаган. 30-й.
ларда яратган асарлари («Доктор Тюлп-
нинг анатомия дарси», 1632; «Саския б-н 
автопортрет», 1635 ва б.)да гуруҳ пор-
трет яратиш масаласини янгича ҳал этди, 
ҳаёт завқи, кишилар кайфиятини катта 
маҳорат б-н ифодалади. Буюртма пор-
третларни ўта аниқ, ижтимоий хусусият-
лари б-н ишлаган рассом яқинларининг 
портретларини чизишда, асарнинг руҳий 
ва таъсирчанлигини оширишда эркин 
ижод қилди. 40-й.ларда Р.нинг эркин ин-
тилишлари, реализми, демократиклиги 
голланд киборларининг талабларига зид 
келади, айниқса, ватанпарварлик кайфи-
яти акс этган асарлари (жумладан, «Тун-
ги соқчилар», 1642)дан кейин зиддият 
янада кучаяди. 40-й.ларда Р. ижодидаги 
ташқи таъсирчанлик ва унга хос бўлган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
154
жўшқинлик йўқолди, сокин, иликлик 
б-н йўғрилган асарлар яратилди («Давид 
ва Ионафан», 1642; «Мукаддас оила», 
1645 ва б.), уларда ички кечинмалар
меҳнат аҳлининг кўрки, маънавий бой-
лиги, табиат манзараси жозибадор акс 
эттирилди. Р. графикасида ҳам рангтас-
вирида бўлганидек нозик нурсоя ўйини 
алоҳида эмоционал муҳит яратишда 
катта аҳамиятга эга бўлди («Беморлар-
ни даволаётган Исо» ёки «100 гулденлик 
қоғоз» графика варағи, тахм. 1642— 46; 
ҳаво ва нур ҳаракатига тўлиқ манзарали 
«Уч дарахт» офорти, 1643).
50-й.лардаги ҳаётининг оғир синов-
лари даврида Р.нинг ижодий баркамол 
даври намоён бўлди. Кўпроқ портрет 
жанрига мурожаат қилган рассом ижоди-
да оддий одамлар кенг ўрин ола бошлади 
(2хотини Хендрикье Стоффельс портрет-
лари; «Ўғлим Титус мутолаада», 1657; 
«Бургамистр Ян Сикс» 1654 ва б.), армон 
ва йўқотишларга тўлиқ кексалар ҳаёти 
унинг диққатини тортди («Рассом акаси-
нинг хотини», 1654; «Қизил кийимдаги 
мўйсафид», тахм. 1652—54 ва б.), қўл 
ва юз қиёфаларига эътиборини қаратади, 
образларнинг қоронғиликдан майин нур 
оғушида чиқиб келиши орқали рассом 
образларнинг теран руҳий ҳолатини бе-
ришга эришади.
60-й.ларда инжил мавзуидаги ком-
позицияларида ўта драматик ҳолатларга 
мурожаат қилади («Ассур, Аман ва Эс-
фирь», 1660; «Давид ва Урия», 1665 ва 
б.), «Адашган ўғилнинг қайтиши» (тахм. 
1668—69) асарида инсонга хос англаш
қайғуриш ва кечиримлилик ҳисларини 
ифодалаган. Р. бадиий мероси ўта ранг-
баранглиги б-н ажралиб туради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling