Бўстон туманлараро иқтисодий судига


Download 33.32 Kb.
bet1/5
Sana02.05.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1421539
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗНОМА ЯНГИ БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ




Бўстон туманлараро
иқтисодий судига


Даъвогар; ЧЭКИ АТБ «Ҳамкорбанк»нинг 2021 йил 22 июнь кунги нотариал тасдиқланган Гаров (Ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги киритган даъво аризаси бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан қўзғатилган 4-1703-2201/610-сонли иши юзасидан


Жавобгар:
“Бегойим Болажонлари” нодавлат таълим муассасасининг даъво аризага нисбатан


Э Ъ Т И Р О З Н О М А

Даъвогар ЧЭКИ АТБ «Ҳамкорбанк» Бўстон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Бегойим Болажонлари” НТМ, АТБ “Микрокредитбанк” ва Шахрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжоновичларга нисбатан 2021 йил 22 июнь кунги нотариал тасдиқланган Гаров (Ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.


Даъво аризада ЧЭКИ АТБ «Ҳамкорбанк» “Бегойим Болажонлари” НТМ билан мактабгача таълим муасасасасини жиҳозлаш ва бинони жорий таъмирлаш мақсадида 36 ой имтиёзли давр билан 180 ой муддатга, яъни 2034 йил 26 мартига қадар 1% устама тўлаш шарти билан 450.000.000 сўм кредит маблағи ажратилганлиги, гаров таъминоти сифатида “Бегойим Болажонлари” НТМ тегишли бўлган Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги умумий майдони 651,64 кв.м, қурилиш майдони 615,10 кв.м, 527,80 кв.мдан иборат бўлган 17 та хонадан иборат (0001-0011) литерлар билан белгиланган Маъмурий бино-иншоотлар 281.250.000 сўмга ўзаро келишув асосида баҳолангани ҳолда нотариал тартибда гаровга қўйилганлиги, 225.000.000 сўмга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллик шартномаси имзоланганлиги, АТБ “Микрокредитбанк” Андижон филиали Амалиёт бўлими билан “Дода Юксалиш Уйи” оилавий корхонаси билан 2020 йил 16 июнь куни тузилган кредит шартномасига гаров сифатида “Бегойим Болажонлари” НТМ таъсисчиси Аҳмедов Азизбекка тегишли Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги 698,36 кв.м майдонда жойлашган 0008 ифодали 2 қаватли қурилиш майдони 262,70 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотлар нотариал тартибда гаровга қўйилганлиги, “Дода Юксалиш Уйи” оилавий корхонаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Андижон филиали Амалиёт бўлимидан олинган кредит қарзини тўланмаганлиги натижасида кредит қарзи ундируви “Бегойим Болажонлари” НТМга тегишли бўлган бино-иншоотларга қаратилганлиги, битта мулкка қайта гаров шартномаси расмийлаштирилганлиги, кадастр ҳужжатларига ЧЭКИ АТБ «Ҳамкорбанк» розилигисиз ўзгартиришлар киритилганлиги ва гаров таъминотисиз қолдирилганлиги, 2021 йил 22 июнь кунги гаров шартномаси ваколатсиз А.Аҳмедов томонидан имзоланганлиги билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари давлат органларининг ҳужжатларидан ҳам вужудга келади.
Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг важлари асоссиз ҳисобланади ва даъво рад қилиниши лозим.

Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling