Бўстон туманлараро иқтисодий судига


Download 33.32 Kb.
bet5/5
Sana02.05.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1421539
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗНОМА ЯНГИ БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ

Олтинчидан, Шахрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжоновичнинг 2020 йил 19 июнь кунги №51-сонли Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Порталининг “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2020 йил 4 апрель кунги Қурилиши тугалланган нотурар бино-иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш №39/20-сон Далолатномасида Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги “Бегойим Болажонлари” НТМга қарашли ер участкасининг майдони 1350 кв.мга ўзгаргани ва таъқиқ қўйилган ҳудуддан ташқарида қурилган қўшимча бинолар ипотекага қўйилаётганлиги сабабли биноларни идентификация қилиш бўйича маълумот бериш ҳақидаги сўров хатига жавобан Андижон вилояти “Ермулккадастр” Давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2020 йил 19 июнь кунги №269-04-сонли МАЪЛУМОТНОМАСИДА Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги “Бегойим Болажонлари” НТМга қарашли ер участкасининг майдони 1350 кв.мни ташкил қилиб, қурилиш майдони 511,85 кв.м бўлиб, шундан 0008 ифода билан белгиланган 2 қаватли Боғча биносини қурилиш майдони 262,70 кв.мдан иборатлиги, бино-иншоотларнинг инвентар нархи 2.000.000.000 сўмни ташкил қилганлиги экс эттирилган.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр Агентлиги кадастрлар Палатаси Андижон вилоят бошқармаси Шахрихон туман филиалининг 2022 йил 5 май кунги №41-сонли МАЪЛУМОТИДА ҳам Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги “Бегойим Болажонлари” НТМга қарашли, ҳозирги кунда бинонинг 0008 ифода билан белгиланган 2 қаватли Боғча биносини қурилиш майдони 262,70 кв.м ва фойдали майдони 439,86 кв.мдан иборатлиги, хоналар сони 10тадан иборатлиги кўрсатилган.
Бош прокуратуранинг протестида аниқланишича, 2017 йил 6 ноябрда фуқаро А.Аҳмедовга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган собиқ ширкат хўжалигига тегишли бўлган 651,65 кв.м ер майдонида 0001-0011-литерлардаги жами 11та бино-иншоотлар мавжуд бўлган.
Шундан, 0001-0002, 0008-0009-литерлар билан белгиланган 4 та бинолар тегишли рухсат олган ҳолда ва 0003-0007, 0010-0011-литерлар билан белгиланган 7 бинолар рухсатсиз қурилган иморатлардан иборат бўлган ҳамда 0008-0009-литерлардаги эски маъмурий ва айвон бинолари 2018 йилда А.Аҳмедов томонидан бузиб юборилган.
Шунингдек, кадастр ҳужжатларида қайд этилган қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлар билан белгиланган бино-иншоотлар кейинчалик 0008-литер билан белгиланган 2 қаватли боғча биноси ва 0009-литер билан белгиланган ошхона биносидан иборат бўлиб, ушбу қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлардаги бино-иншоотлар собиқ ширкат хўжалигига тегишли 651,65 кв.м ер майдонидан ташқарида қўшимча равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 698,35 кв.м ер майдонида жойлашган.
Қкрилиши тугалланмаган 2қаватли боғча ва ошхона бино-иншоотларида қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан ва 2020 йил 24 апрелда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, муқаддам шакллантирилган кадастр ҳужжатида жами ер майдони 1350 кв.м дап иборатлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, аввалги кадастр ҳужжатида белгиланган 0008-0009-литерларда жойлашган маъмурий бино ва айвон бузиб ташланганлиги сабабли, аввал 0010-0011-литерлар билан белгиланган қурилиш тугалланган ва мулк ҳуқуқи вужудга келган 2қаватли боғча ва ошхона биноларига кетма-кетликни таъминлаш мақсадида 008-0009-литер рақамлари берилган.
Бундан кўринадики, 2 қаватли боғча биноси аввал таъқиққа олинган 651,65 кв.м ер майдонидан ташқарида жойлашганлиги, яъни 698,35 кв.м ер майдонида алоҳида қурилганлиги намоён бўлади.
Мазкур кодекснинг 68-моддасида Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги қайд этилган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Юқоридагиларга асосан 2020 йил 22 июнь кунги нотариал тасдиқланган Ипотека (Гаров) шартномаси қонуний расмийлаштирилганлиги, 2 қаватли боғча биноси такроран гаровга қўйилмаганлиги, Ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмаслиги, даъво аризада кўрсатилган важлар асоссизлиги, даъво талаблари далиллар асосида исботланмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраймиз.
Бегойим Болажонлари”
НТМ раҳбари А.Аҳмедов
Адвокат У.Каримов
Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling