Бўстон туманлараро иқтисодий судига


Download 33.32 Kb.
bet4/5
Sana02.05.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1421539
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗНОМА ЯНГИ БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ

Тўртинчидан, Андижон вилояти “Ермулккадастр” Давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2018 йил 21 сентябрь кунги №230/394-сонли “Бегойим Болажонлари” НТМга берган Маълумотномасида пойдевори бетон, деворлари пишиқ ғишт, том ёпмаси шифердан иборат бўлган Маъмурий бино-иншоотлар деб кўрсатилган.
Шунингдек, Андижон вилояти “Ермулккадастр” Давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2019 йил 14 март кунги №230/59-сонли Маълумотномасида ҳам ер тўлали Маъмурий бино-иншоотлар деб кўрсатилган.
Ҳар иккала Маълумотномада ҳам 2 қаватли Боғча бино-иншооти ҳақида сўз юритилмаган.
Ҳолбуки, кадастр идораси томонидан кадастр ҳужжати тайёрланаётганда литерда жойлашган объектнинг тўлиқ таснифи кўрсатилади.
Бешинчидан, ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ўрганилишича, “Ҳамкорбанк” АТБ Шахрихон филиали бошқарувчиси томонидан тасдиқланган 2019 йил 25 март кунги Гаровга қўйилаётган мулкларни баҳолаш бўйича тузилган КЕЛИШУВ ДАЛОЛАТНОМАСИда ҳам ер участкаси 651,64 кв.м, жами қурилиш майдони 615,10 кв.м, Маъмурий бино бино-иншоотлари кўрсатилган.
Ушбу Далолатномага Андижон вилояти “Ермулккадастр” Давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2019 йил 14 март кунги №230/59-сонли Маълумотномаси асос қилиб олинган.
Мазкур Далолатномада ҳам 2 қаватли Боғча биноси гаровга қўйилаётганлиги кўрсатилмаган бўлиб, банкнинг ўзи ушбу ҳолатда судни чалғитган ҳолда литерларни алмаштириб, 2 қаватли боғча биноси ҳам гаровга қўйилган деган важни илгари сурган.
Қолаверса, мен ушбу 2 қаватли бино-иншоот кадастр ҳужжатлари тайёр бўлмасдан, мулкка нисбатан эгалигим бўлмасдан қандай қилиб уни 2019 йилда гаровга қўйишим мумкин, нотариус идорасида ҳам боғча биноси гаровга қўйилиши ҳақида умуман гап бўлмаган, 2 қаватли боғча биносини кадастр ҳужжатлари 2020 йилда тайёр бўлди ва мулкий эгалигим асосида расмийлаштирилиб, ер майдони ҳам 13,5 сотих бўлганидан кейин АТ “Микрокредитбанк”дан кредит олишда гаров шартномаси асосида гаровга қўйилганлиги, айнан 1та мулк қайта гаровга олинмаган.

Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling